Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

© Хокимият Сырдарьинской областиСарвар Султонов
Сарвар Султонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бугун, 31 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, туман Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Акмалжон Махмудалиев туман ҳокими лавозимига айни кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли номзодини тавсия этди.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0