Фарғонада 7 минг қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланмасига чек қўйилди — видео

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишБожхона пости
Божхона пости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Фарғонада 7 000 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, божхона органлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда дастлабки қиймати 70 млн. сўмлик 2 турдаги жами 7 000 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0