Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўлидаги кўприк қисман ёпилди

© Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматиБўстонлиқ тумани
Бўстонлиқ тумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Кўприк 25 кун муддатга ёпилди. Тошкент-Чорбоғ йўналишдаги қисмида эса қарама-қарши ҳаракат ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўлидаги кўприк қисман ёпилди, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ.
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ қ.” автомобиль йўлининг 32-километрида (Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари чегарасида жойлашган кўприк) жойлашган кўприкнинг Чорбоғ-Тошкент йўналишидаги қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Шу сабабли кўприк 25 кун муддатга ёпилди. Тошкент-Чорбоғ йўналишдаги қисмида эса қарама-қарши ҳаракат ташкил этилди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, дам олиш кунларининг айрим вақтларида Чорбоғ-Тошкент йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда.
Хабарда ҳайдовчилардан вазиятдан келиб чиқиб ҳаракатланиш ҳамда ЙПХ инспекторлари ва йўл белги талабларига бўйсунишлари сўралган.
Янгиликлар лентаси
0