Аҳолини рўйхатга олиш электрон форматда бўлиб ўтади — Статистика агентлиги

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишПерепись наcеления. Иллюстративное фото
Перепись наcеления. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2023
Oбуна бўлиш
Бу сафарги аҳолини рўйхатга олиш планшет ёрдамида интернет орқали амалга оширилиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишда қоғоз услубидан фойдаланилмайди. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълум қилмоқда.
Бу сафарги аҳолини рўйхатга олиш жараёни планшетлар ёрдамида ва интернет орқали амалга оширилиши режалаштирилган. Статистика агентлигига кўра, бу усул "қоғоз усулига нисбатан қулайлиги, тезкорлиги ва иқтисодий жиҳатдан самаралироқ эканлигини кўрсатган".
Шунингдек, муайян сабабларга кўра, рўйхатга олиш ҳақида қўшимча ахборот кейинроқ маълум қилиниши айтиб ўтилган.
"Ушбу тадбирни ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатлар ўрганиб чиқилаётганлигини инобатга олиб, якуний қарор қабул қилингандан сўнг Агентлик томонидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.
Хабарда, шунингдек, ушбу тадбирга тайёргарлик кўрилаётгани ва тегишли қонунлар қабул қилингани ҳам айтиб ўтилган. Хусусан, рўйхатга олиш саволномалари ишлаб чиқилган, ва махсус веб-сайти — aholi.stat.uz ҳам ишга тушган. Андижон, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳамда Хива ва Тошкент шаҳрининг айрим туманларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбири дастлаб 2020 йилда, кейин эса 2023 йилнинг 1-25 ноябрида ўтказиш белгиланган эди. Ўзбекистонда сўнгги бор аҳолини рўйхатга олиш 1989 йилда ўтказилган эди. Энг сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 36,6 миллион киши яшайди.
Янгиликлар лентаси
0