Тошкентдаги қатор хонадонлар, "заправкалар" ва дўконларда газ таъминоти қисман тўхтатилади
07:40 30.10.2023 (янгиланди: 11:30 30.10.2023)
© Sputnik / Павел ЛисицынГаз плитаси
© Sputnik / Павел Лисицын
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг икки туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнда реконструкция, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 30 октябрь куни соат 08:00 дан 31 октябрь куни соат 20:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Юнусобод туманида:
Юнусобод-2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-даҳалари;
Анорзор, Шаҳристон, Кулолқўрғон, Туркистон, Бободеҳқон, Обод маҳаллалари қисман;
Мойқўрғон, Регистон, Мирзааҳмедова кўчалари ҳамда ТошГРЕС митти туманидаги хонадонлар.
Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида жойлашган улгуржи истеъмолчилар:
1-сонли қозонхона;
“Юнусобод метан”, “Эдем” болалар уйи, “Дрим газ”, “Xubit gaz”, “Лазиз савдо”, “Aleks Ploya biznes” “Delyuks trans servis”, “Nak”, “Absolyut” автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС);
“Deutsche Kabel AG”, “Тошкент файз агро”, “Macro” масъулияти чекланган жамиятлари;
“New Medical Services” клиникаси;
19-даҳа рўпарасидаги маиший хизмат мажмуаси.
"Юнусобод туманидаги қатор манзилларда газ босими пасайиши кутилмоқда. Шу сабабли аҳолидан газ ускуналарига эътиборли бўлиб, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 30 ва 31 октябрь кунлари 1-ИМ ҳудудидаги "Ҳудудгаз Пойтахт" филиали газ таъминотини тўхтатади. Шу сабабли Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади.