https://sputniknews.uz/20231030/toshkent-xalqaro-hunarmandchilik-yarmarka-40452418.html
Тошкентда халқаро ҳунармандчилик ярмаркаси бўлиб ўтади — манзил ва сана
Тошкентда халқаро ҳунармандчилик ярмаркаси бўлиб ўтади — манзил ва сана
Sputnik Ўзбекистон
Ярмарка 15–17 ноябрь кунлари “Ўзекспомарказ” павилионида бўлиб ўтади.
2023-10-30T10:15+0500
2023-10-30T10:15+0500
2023-10-30T16:31+0500
маданият
ўзбекистон
тошкент
ҳунармандлар
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34929103_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d71ae32f405c84df351d782480bf5666.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Тошкентда "Craft fair Uzbekistan 2023" II Халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Ҳунарманд" уюшмаси хабар берди. Ярмарка 15–17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” 3-павильонида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра маҳсулотлари намойиш этилади. Ярмаркада ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари, лойдан кўза ясаш, ипакдан мато тўқиш, дўппига нақш бериш ҳамда бешик ясаш жараёнлари ҳам ташкил этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34929103_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e5125d901bf900e22c8ee7a991f3ea5c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ярмарка “ўзекспомарказ” павилион тошкент халқаро ҳунармандчилик ярмарка
ярмарка “ўзекспомарказ” павилион тошкент халқаро ҳунармандчилик ярмарка
Тошкентда халқаро ҳунармандчилик ярмаркаси бўлиб ўтади — манзил ва сана
10:15 30.10.2023 (янгиланди: 16:31 30.10.2023) Ярмарка 15–17 ноябрь кунлари “Ўзекспомарказ” павилионида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Тошкентда "Craft fair Uzbekistan 2023" II Халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Ҳунарманд" уюшмаси
хабар берди. Ярмарка 15–17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” 3-павильонида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра маҳсулотлари намойиш этилади.
“Ярмаркада 200 нафар маҳаллий, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Ҳиндистон, Афғонистон каби давлатлардан 40 нафар хорижий ҳунарманд иштирок этиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ярмаркада ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари, лойдан кўза ясаш, ипакдан мато тўқиш, дўппига нақш бериш ҳамда бешик ясаш жараёнлари ҳам ташкил этилади.