Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди

Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди
Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари билан танишилди.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев танишувни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичдан бошлади. Президент бу ердаги қурилиш жараёни билан танишди. Туташ йўлларда ҳам пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатига қулайликларни ошириш, атрофни кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди
Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом подготовки к осенне-зимнему сезону посетил ряд объектов в городе Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди
Бобур кўчаси бўйлаб қурилаётган кўприк Кичик ҳалқа йўли ва темир йўл устидан ўтади. Автомобиллар қатновига қулайликни ошириш мақсадида бу ерда аввалги кўприкка ёндош яна бир эстакада қурилмоқда. Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Илгари бу кўрсаткич 9-10 минг атрофида эди.
Кўприк ёнида 2 та айлана, 4 та ёйсимон шаклдаги чиқиш-тушиш йўли барпо этилмоқда. Бу қайрилиб олиш хавфини йўқотиб, бошқа йўллардаги ҳаракатга қўшилишни осонлаштиради. Шунингдек, кўприк устида пиёдалар ва велосипедлар йўлаклари ҳам кенгайтирилди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Тошкент Халқаро аэропортида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди. Айни дамда бу ерда яна бир халқаро терминал реконструкция қилинмоқда.
Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди
Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом подготовки к осенне-зимнему сезону посетил ряд объектов в городе Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди
Лойиҳага кўра, бинонинг ташқи ва ички кўриниши миллий тусда пардозланади, кириш-чиқиш йўлаклари кенгайтирилади. Меҳмонларни кутиб олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун қулайликлар оширилади. Шунингдек, терминалга ёндош ҳудудлар ободонлаштирилади.
Хабарда айтилишига кўра, Сўнгги йилларда Тошкент халқаро аэропортининг 2-терминали янгиланиб, ўтказиш қуввати 2 баробар оширилди. У ерда Duty Free дўконлари, “Aрт-базар” савдо мажмуаси, миллий заргарлик ва гастрономия дўконлари, дорихона, она-бола хонаси, намозхона ташкил этилган.
Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди
Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом подготовки к осенне-зимнему сезону посетил ряд объектов в городе Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0