ЕОИИ ЖССТ билан биргаликда инфекцияларга қарши курашади

© Пресс-служба ЕЭКДиректор Департамента санитарных, фитосанитарных и ветеринарных мер ЕЭК Наталья Жукова
Директор Департамента санитарных, фитосанитарных и ветеринарных мер ЕЭК Наталья Жукова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
Аҳолининг санитария-эпидемиология фаровонлиги соҳасида ЕИК ва ЖССТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамланмоқда.
ТОШКEНТ, 30 окт – Sputnik. ЕОИИ ЖССТ билан биргаликда инфекцияли касалликларга қарши курашади. Бу ҳақида ЕИК санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари Департаменти директори Наталья Жукова ва ЖССТнинг Европа бўлими бошлиғи Ханс Клюге томонидан имзоланган Тадбирлар режасида айтиб ўтилган.
“ЕИК ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги мулоқот янги, юқори босқичга кўтарилди ва Комиссия ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси ўртасида ўзаро англашув меморандуми тузилганидан бери фаол ривожланишда давом этмоқда”, деди Жукова.
Учрашув ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг Остонадаги 73-сессияси доирасида бўлиб ўтди.
ЕИК хабарига кўра, учрашув чоғида томонлар икки ташкилот ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини, Европа давлатлари резидентларининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида интеграция ва юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилган.
ЖССТнинг 73-сессияси тадбирлари доирасида Наталя Жукова, шунингдек, Иттифоқ давлатларининг ваколатли органлари вакиллари ҳамда МДҲ мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари, ва санитария чораларини қўллаш соҳасидаги халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қатор ишчи учрашувлар ўтказди.
ЕИК ва ЖССТнинг Европа бюроси ўртасида ўзаро англашув меморандуми 2021 йилда имзоланган эди. Унинг мақсади – аҳоли саломатлигини сақлаш ва таъминлашнинг долзарб йўналишлари бўйича ЕИК ва ЖССТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, Евроосиё минтақасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг умумий йўналишлари ва ўзаро келишилган ҳамкорлик шаклларини аниқлаш.
Янгиликлар лентаси
0