“АҚШ буйруқ бериши керак”: Зеленский қачон зудлик билан Москвага келиши мумкин

© AFP 2023 / ARIS MESSINISПрезидент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2023
Oбуна бўлиш
Украинанинг собиқ бош вазири Зеленскийнинг Россияга келиш шартини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Башартики Вашингтон шундай қарор қабул қилса, Украина президенти Владимир Зеленский Москвага тинчлик музокаралари учун зудлик билан етиб келади. Бу ҳақда Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

“Унга (Зеленкийга – таҳр.), масалан, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қўнғироқ қилиб, шундай дейиши мумкин: “Менга қара, фармонингни бекор қилинганда, биз сенга нима қилиш кераклигини айтишимиз учун аввал Ваштингтонга, кейин Москвага сафар қил”. Бу зудлик билан бажарилади”, - деди Азаров “Известия” нашрига берган интервьюсида.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Киев режими мустақил қарор қабул қилмайди. У Зеленский фақат “қандайдир даражаларда” ўз сиёсатини юриши мумкинлигини қўшимча қилди.
Россия бир неча бор музокараларга тайёрлигини билдирган, бироқ Киев ҳукумати қонунчилик даражасида буни тақиқлаган. Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳеч қачон мулоқотдан бош тортмагани, бироқ бошқа томон бу ҳақда тўғридан-тўғри айтиши кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарб Украинадан қаттиқ чарчаганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0