Қозоғистондаги конда ҳалок бўлганлар сони ошди

© Foto : Пресс-служба акима Карагандинской области Қарағанди вилоятидаги "Костенко" кони
Қарағанди вилоятидаги Костенко кони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2023
Oбуна бўлиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Қарағанда вилоятидаги конда ҳалок бўлганлар сони 38 нафарга етди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Қозоғистондаги конда рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда кўмир шахтаси портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони сони 38 кишига етди.
“Костенко конида 38 кишининг жасади топилди, саккиз нафар кончини қидириш давом этмоқда”, — дейилади хабарда.
Қидирув операцияларини ўтказиш вайрон бўлган тоғ-кон ускуналари мавжудлиги ва баъзи чойлардаги тушишлар билан мураккаблашади.
Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда кўмир шахтаси портлади, қурбонлар сони 32 кишига етди. Яна 14 нафар кончи қидирилмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 29 октябрни Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Аварияга лавада газ метанининг портлаши сабаб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0