https://sputniknews.uz/20231029/ozbekiston-ipak-yoli-shaharlari-xalqaro-turizm-alyansi-azo-40442826.html
Ўзбекистонни “Ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянсига аъзо қилиш таклиф этилди
Ўзбекистонни “Ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянсига аъзо қилиш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Хитой Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирди.
2023-10-29T16:19+0500
2023-10-29T16:19+0500
2023-10-29T16:19+0500
туризм
ўзбекистон
хитой
сайёҳлар
туризм қўмитаси
азиз абдуҳакимов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1d/40442649_7:73:1149:716_1920x0_80_0_0_5a9a5c6621e31bd223b8ecb298bb6bdc.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон шаҳарларини “Ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянсига аъзо қилиш таклиф этилди. Бу ҳақида Туризм қўмитаси хабар берди.Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазири Ху Хэпин, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ўртасида учрашув ташкил этилди.Қайд этилишича, Ўзбекистон Туризм қўмитаси делегациясинг Хитойга ташрифини амалга ошириб, туризм соҳасида Хитой тажрибаси ўрганилади.Хэпин хитойлик туристлар орасида энг оммабоб туризм йўналишлари сифатида Ўзбекистонда яшил ва экотуризм, интеллектуал туризм, маданий туризм имкониятларини кенгроқ тарғиб этишни таклиф қилди.Шунингдек, ўзаро ҳамкорликда хитой сайёҳлари учун махсус туристик маҳсулотлар ва йўналишларни ишлаб чиқиш, кадрларни тайёрлаш, гидларни ўқитиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигини билдирди.Пололикашвили Самарқанд шаҳрида очилган UNWTO Халқаро туризм академиясига ХХР ўқитувчи ва мутухассисларини таклиф қилиш учун уч томонлама ҳамкорлик ташаббусини илгари сурди. Шунингдек, Самарқандда янги ташкил этилган UNWTO тематик офисига “Ипак йўлида туризм” бўйича Хитойдан етакчи экспертларни жалб қилган ҳолда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон шаҳарларини “Ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянсига аъзо қилишни таклиф этди.Учрашув якунида томонлар 2024 йилда мазкур форматдаги уч томонлама учрашувни Хитойда ҳам ташкил этишга келишиб олишди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1d/40442649_20:0:1157:853_1920x0_80_0_0_27c81a0380f15d2750bd2cc601cb5834.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой ўзбекистон туризм ҳамкорлик “ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянси
хитой ўзбекистон туризм ҳамкорлик “ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянси
Ўзбекистонни “Ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянсига аъзо қилиш таклиф этилди
Хитой Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон шаҳарларини “Ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянсига аъзо қилиш таклиф этилди. Бу ҳақида Туризм қўмитаси
хабар берди. Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазири Ху Хэпин, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ўртасида учрашув ташкил этилди.
“Хитой томони республика ҳудудий аэропортларини давлат хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш лойиҳаларига таклиф этилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Туризм қўмитаси делегациясинг Хитойга ташрифини амалга ошириб, туризм соҳасида Хитой тажрибаси ўрганилади.
“2030 йилга қадар туризмни ривожлантириш стратегияси учун асосли таклиф ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишилди”, — дейилган хабарда.
Хэпин хитойлик туристлар орасида энг оммабоб туризм йўналишлари сифатида Ўзбекистонда яшил ва экотуризм, интеллектуал туризм, маданий туризм имкониятларини кенгроқ тарғиб этишни таклиф қилди.
Шунингдек, ўзаро ҳамкорликда хитой сайёҳлари учун махсус туристик маҳсулотлар ва йўналишларни ишлаб чиқиш, кадрларни тайёрлаш, гидларни ўқитиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигини билдирди.
Пололикашвили Самарқанд шаҳрида очилган UNWTO Халқаро туризм академиясига ХХР ўқитувчи ва мутухассисларини таклиф қилиш учун уч томонлама ҳамкорлик ташаббусини илгари сурди. Шунингдек, Самарқандда янги ташкил этилган UNWTO тематик офисига “Ипак йўлида туризм” бўйича Хитойдан етакчи экспертларни жалб қилган ҳолда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон шаҳарларини “Ипак йўли” шаҳарлари халқаро туризм алянсига аъзо қилишни таклиф этди.
Учрашув якунида томонлар 2024 йилда мазкур форматдаги уч томонлама учрашувни Хитойда ҳам ташкил этишга келишиб олишди.