Мирзиёев Эрдоғанни Туркиянинг миллий байрами билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2023
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари қардош турк халқига тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва юксалишлар ёр бўлишини тилади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади. Бу ҳақида давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мактубда стратегик шериклик алоқалари сўнгги йилларда сифат жиҳатидан юксак босқичга кўтарилиб, муносабатлардаги янги тарихий даврни бошлаб бергани қайд этилган.
"Насиб этса, Сиз билан биргаликда халқларимизнинг умумий равнақини таъминлаш йўлида келишиб олган барча йирик лойиҳа ва аниқ дастурларни тўлиқ амалга оширамиз ҳамда кўзлаган улкан марраларимизга албатта эришамиз", — дейилади қутловда.
Давлат раҳбари қардош турк халқига тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва юксалишлар ёр бўлишини тилади.
Янгиликлар лентаси
0