Тошкентда “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” кўргазмаси очилди — фото

© Sputnik / Махфуза ГаффароваТошкентда “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” кўргазмаси очилди
Тошкентда “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” кўргазмаси очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Oбуна бўлиш
Кўргазмада ўзбек ва хитой рассомларининг Ўзбекистоннинг энг ноёб диққатга сазовор жойлари, табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёсини акс эттирган 40 дан ортиқ картиналари намойиш қилинади.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” Ўзбекистон-Хитой маданий алмашинуви кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Кўргазмада ўзбек ва хитой рассомларининг Ўзбекистоннинг энг ноёб диққатга сазовор жойлари, табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёсини акс эттирган 40 дан ортиқ картиналари намойиш қилинади.
“Хитойда бугунги кунда 18 миллионга яқин мусаввирлар фаолият юритмоқда. Улар бутун дунёнинг кўплаб давлатларида бу каби тадбирларни ўтказишяпти. Кўргазмани Ўзбекистонда ташкил этилгани эса бу катта тарихий воқеадир. Сабаби, кўргазма орқали, биз Хитойнинг оригинал, хақиқий асарларини ўз кўзимиз билан кўриб, улардан кўп нарса ўрганамиз”, - дейди Ўзбекистон санъат арбоби, профессор Ортиқали Қозоқов.
© Sputnik / Махфуза ГаффароваВ Ташкенте открылась выставка "Природные шедевры Узбекистана и Китая"
В Ташкенте открылась выставка Природные шедевры Узбекистана и Китая  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Кўргазмани жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказиш учун икки давлатнинг тажрибали рассомларининг пленери ташкил этилди. 20 сентябрдан 5 октябргача бўлган тадбирлар доирасида 20 нафар хитойлик профессионал рассом Ўзбекистон табиати ва анъаналарини акс эттирувчи асарлар яратиш учун Тошкентга келди. Пленер давомида ижодкорлар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида бўлди.
© Sputnik / Махфуза ГаффароваВ Ташкенте открылась выставка "Природные шедевры Узбекистана и Китая"
В Ташкенте открылась выставка Природные шедевры Узбекистана и Китая  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
© Sputnik / Махфуза ГаффароваВ Ташкенте открылась выставка "Природные шедевры Узбекистана и Китая"
В Ташкенте открылась выставка Природные шедевры Узбекистана и Китая  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Ўз навбатида, Ўзбекистондан 20 нафар рассом Хитой табиати, анъаналари ва диққатга сазовор жойларини акс эттирувчи дурдона асарлар яратиш мақсадида Хитойга борди.
Яратилган санъат асарлари Ўзбекистон ва Хитойнинг нуфузли музейлари ва кўргазма залларида намойиш этилади.
Кўргазмада намойиш этиладиган расмларнинг бир қисми “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети жамғармасига совға қилинади. Барча ижодкорлар Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг сертификатлари билан тақдирланади.
© Sputnik / Махфуза ГаффароваВ Ташкенте открылась выставка "Природные шедевры Узбекистана и Китая"
В Ташкенте открылась выставка Природные шедевры Узбекистана и Китая  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Кўргазма якунида, 1 ноябрь куни ўзбек рассомлари томонидан яратилган картиналарнинг бир қисми Хитой ҳукуматига топширилади.
Янгиликлар лентаси
0