Сенат Сурайё Рахмоновани Болалар омбудсмани лавозимига сайлади

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаСенат Сурайё Рахмоновани Болалар омбудсмани лавозимига сайлади
Сенат Сурайё Рахмоновани Болалар омбудсмани лавозимига сайлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Oбуна бўлиш
Сурайё Рахмоновани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Бугун, 28 октябрь куни Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) сайланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.
Сенат томонидан Сурайё Рахмоновани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Сурайё Рахмонова узоқ йиллар мобайнида юридик олий таълим ташкилотларида, шунингдек, суд ва прокуратура органлари тизимида самарали фолият кўрсатиб келган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда бажаради. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади. Мазкур лавозимга эса номзодни президент тавсия этади.
Янгиликлар лентаси
0