Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди

© AP Photo / © AP Photo / Fatima ShbairРакетный обстрел территории Израиля со стороны сектора Газа. Архивное фото
Ракетный обстрел территории Израиля со стороны сектора Газа. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Oбуна бўлиш
“Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг”, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди. Унда Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага вақтинча келмай туриш сўралган.
“Ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз. Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Элчихонага (консуллик хизматларини олиш учун) келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўраймиз. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг”, - дейилади хабарда.
Мурожаатда элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари қолдирилган:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076.
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
+972 54 485 1397.
Янгиликлар лентаси
0