“Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёр”: Мирзиёев Тоқаев билан гаплашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Oбуна бўлиш
Кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирилди, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қарағанди вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.
Кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирилди, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.
Икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0