Уруш қонунларини унутдингизми? Сизга эслатиб қўйишади

© Sputnik / РИА НовостиПоследствия израильских ударов по жилым районам в Газе.
Последствия израильских ударов по жилым районам в Газе.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2023
Oбуна бўлиш
Исроилнинг Ғазо секторида тинч аҳолини бомбардимон қилганидан сўнг АҚШ унга халқаро ҳуқуққа риоя қилмаса қурол етказиб бермаслик билан пўписа қилди. Хўш, Украина-чи, унга ҳамма қонунларни бузиш мумкинми?
АҚШнинг нуфузли "Foreign Affairs" журналида чоп этилган мақолада ҳайратланарли сўзларни ўқиш мумкин: Исроил уруш ва халқаро ҳуқуқ қонунларига, шунингдек, ахлоқий ва стратегик фикрларга асосланиши керак. Агар бунга риоя қилмаса, Қўшма Штатлар Исроилни қўллаб-қувватламайди.
Нима бўлди? Бу масалада уруш қонунлари ва халқаро ҳуқуқ ҳали ҳам мавжудми? Сўнгги йиллардаги воқеалар бизга бундай эмаслигини кўрсатмоқда. Яқинда H"uman Rights Watch"га ишга ўтган муаллиф тушунтиришига кўра: ҳа, шундай қонунлар бор, лекин Қўшма Штатлар уларга амал қилишни хоҳламаган эди.
Бу ташкилотнинг ўзи... юмшоқроқ қилиб айтганда, мураккаб тақдирга эга. Аммо бу аёл ва ушбу мақола бир нарсага яхши мисол бўлиши мумкин. Келинг, бироз тарихга саёҳат қилайлик.
Халқаро ҳуқуқда бугунги уруш қонунларини қабул қилишнинг асосчиси Россия ва шахсан Николай II. Бу узоқ ҳикоя ва у 1899 ва 1907 йиллар Гаага конференциялари деб аталади. Айнан Россия ушбу анжуманларни ўтказишни таклиф қилган, уларнинг кун тартибини белгилаб берган ва иккаласига ҳам раислик қилган эди.
Биринчисида, қуруқликдаги уруш қонунлари ва одатлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинган бўлса, иккинчисида — ушбу қоидаларга аниқлик киритилган эди. Хусусан, жангда иштирок этувчилар ва этмайдиганлар орасидаги фарқ, аҳолининг партизанлик уруши олиб бориш ҳуқуқи, ҳаддан ортиқ азоб келтирувчи қуроллардан фойдаланиш тақиқланган эди. Шунингдек, ҳарбий эҳтиёж бўлмаган тақдирда душман мулкини эгаллаб олиш ёки уни йўқ қилиш ҳам тақиқланган эди.
Шу биланм бирга хусусий мулкни талон-тарож қилиш, маданият ёдгорликлари ва тиббий муассасаларга зарар етказиш ва ҳарбий асирларни ўлдириш ҳам тақиқланган эди.
Ва айнан шу дамдан бошлаб Ҳарбий жиноят ва уруш қонунларини бузиш тушунчалари пайдо бўлган эди. Ҳа, буларнинг барчасига ва Гаагада халқаро ҳуқуқ пойдевори қўйилишига айнан Россия сабабчи бўлган эди. Кейинчалик Нюрнберг трибунали ҳам айнан мана шу уруш қонунлаги асосида ўтказилган эди.
Халқаро ҳуқуқнинг ушбу қоидалари Россия армияси қуруқлик кучлари уставига 1912 йилда киритилган. У ерда аниқ ёзилган — қуролли кучлар душмон томонидаги тинч аҳолининг ҳаёти, ҳуқуқлари, дини ва урф-одатларини ҳурмат қилиши керак деб ёзиб қўйилган.
Шунингдек, жанг майдонида яраланган ва касал бўлган аскарларга ёрдам кўрсатиш, улар ҳатто душман томонидан бўлса ҳам, шунингдек ҳарбий асирларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ўз аскарлари билан бир қаторга таъминлаш кўрсатиб ўтилган.
Уруш вақтида заҳарланган ўқ-дорилардан фойдаланмаслик, қуролини топширган душманни ўлдирмаслик, душман қўшинлари жойлашмаган қишлоқлар ва уйларни бомбардимон қилиш таъқиқланган....
Ва бу қоидалар ҳалиям амал қилмоқда. Россия сўнгги йиллар давомида замонавий урушни ҳам қоидалар асосида олиб бориш мумкинлигини икки маротаба исботлади.
Сурияда: тинч аҳоли жанглар зонасидан чиқиши учун коридорлар, фуқаро инфратузилмасига зарба бермаслик, душман билан музокаралар олиб бориш.
Украинада: Фуқаролик инфратузилмасига зарба бермаслик, маданий объектларни йўқ қилмаслик, гуманитар коридорлар, асирларга инсонпарварлик қоидалари асосида муносабатда бўлиш.
Россия аскарларининг урушдаги ана шундай намунали хатти-ҳаракати баъзилар учун жуда жиддий таҳдидга айланди. Улар бунга қарши туриш учун барча фактларни 180 градусга ўзгартирадиган Америка-Украина тарғибот машинасини ишга солишди.
Хўш, нима учун бизнинг халқаро ҳужжатларга риоя қилишимиз кимгадир жиддий хавф туғдиради?
Чунки барча халқаро қонун қоидалар ва шунчаки гуманитар принциплар асосида жанг қилаётган Россия билан қийслаганда АҚШнинг террорчиларга ёки уларга маъқул келмаган ҳукуматларга қарши кураши ўтказган ҳарбий операциялари — халқаро ҳуқуқнинг нақд акси экани яққол кўрниб қолади. Афғонистон, Ироқ, Сурияда Мосул ва Раққани бомбардимон қилиш, тинч аҳоли уйлари сув таъминот инфратузилмаларини ер билан яксон қилиш - буларнинг барчаси АҚШга мумкин экан.

Мақола муаллифи Сара Ягер HRWдан олдин Пентагонда инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган ва уруш вақтида "тинч аҳоли учун зарарни камайтириш чоралари" номли ҳужжат ишлаб чиққан экан. Унга кўра Давлат департаменти тинч аҳолига зарар етказаётган давлатларга қурол-аслаҳа етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга экан. Сара ҳозир Исроилга нисбатан ушбу қонуннии қўллашни талаб қилмоқда.

Хўш, Украина-чи? У барча мавжуд қонун ва конвенцияларни бузиши мумкин бўлса-ю унга қурол етказиб бериш давом этаверса. Ёки кимдир Украинада содир бўлаётган ҳақиқатни телеэкранларга узатилаётган ёлғон суратлар ёрдамида абадий яшириш мумкин деб ўйлайдими? АҚШ бундан бу ёт қоидалар асосида уруш қиладими? Унинг вассалларичи? Уларга ҳамма нарса мумкинми? Саволлар, саволлар...
Янгиликлар лентаси
0