https://sputniknews.uz/20231027/shovqinlar-yoqimsiz-hidlar-40405969.html
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
Sputnik Ўзбекистон
Тунги вақтни – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар белгиланиши мумкин. 27.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-27T17:27+0500
2023-10-27T17:27+0500
2023-10-27T17:32+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/18/40257661_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_10e9506720e192fc3cceb7bf4b910476.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади. Адлия вазирлиги тегишли президент фармонини ишлаб чиқди.Лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда: - зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш;- тунги вақтни – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш;2024 йил 1 январдан бошлаб тунги вақт ва шовқинсиз давр мобайнида қуйидагиларни тақиқлаш таклиф этилган:– турар жойларда ва аҳоли пунктларида ташқи ва ички манбалардан рухсат этилган шовқин даражасидан ортиқ шовқинларни ҳосил қилиш, шунингдек рухсат этилган шовқин даражасига мувофиқ, лекин аҳолига сезиларли нотинчлик туғдирувчи доимий бўлган ёки доимий бўлмаган шовқинларни чиқариш;– аҳоли пунктларида ва жойлаштириш воситаларида дарахт кесувчи, майса ва ўтларни ўрувчи, автомототранспорт воситалари ҳамда бошка жисмларни автоматик равишда ювувчи электр ва бензин двигателлар ёрдамида ишлайдиган мосламалардан фойдаланиш;– аҳоли пунктларида автомототранспорт воситалари, шу жумладан, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган транспорт воситалари томонидан товуш чиқариш мосламаларидан фойдаланиш;– аҳоли пунктларида очиқ осмон остида кўнгилочар-томоша тадбирларини (мусиқий, концерт, спорт, реклама ва бошқалар) ўтказиш;– якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, бундан авария ҳолатларини бартараф этиш ҳоллари мустасно (электр, газ, иссиқлик ҳамда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган бошқа фавқулодда ҳолатлар).Шунингдек, “Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар ягона геоахборот портали” тизимини яратиш таклиф этилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/18/40257661_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1a1cf029be416672d775ef678395220c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
17:27 27.10.2023 (янгиланди: 17:32 27.10.2023) Тунги вақтни – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар белгиланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади. Адлия вазирлиги тегишли президент фармонини
ишлаб чиқди. Лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:
- зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш;
- тунги вақтни – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш;
2024 йил 1 январдан бошлаб тунги вақт ва шовқинсиз давр мобайнида қуйидагиларни тақиқлаш таклиф этилган:
– турар жойларда ва аҳоли пунктларида ташқи ва ички манбалардан рухсат этилган шовқин даражасидан ортиқ шовқинларни ҳосил қилиш, шунингдек рухсат этилган шовқин даражасига мувофиқ, лекин аҳолига сезиларли нотинчлик туғдирувчи доимий бўлган ёки доимий бўлмаган шовқинларни чиқариш;
– аҳоли пунктларида ва жойлаштириш воситаларида дарахт кесувчи, майса ва ўтларни ўрувчи, автомототранспорт воситалари ҳамда бошка жисмларни автоматик равишда ювувчи электр ва бензин двигателлар ёрдамида ишлайдиган мосламалардан фойдаланиш;
– аҳоли пунктларида автомототранспорт воситалари, шу жумладан, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган транспорт воситалари томонидан товуш чиқариш мосламаларидан фойдаланиш;
– аҳоли пунктларида очиқ осмон остида кўнгилочар-томоша тадбирларини (мусиқий, концерт, спорт, реклама ва бошқалар) ўтказиш;
– якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, бундан авария ҳолатларини бартараф этиш ҳоллари мустасно (электр, газ, иссиқлик ҳамда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган бошқа фавқулодда ҳолатлар).
Шунингдек, “Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар ягона геоахборот портали” тизимини яратиш таклиф этилган.