https://sputniknews.uz/20231027/reklamada-davlat-tili-40402702.html
Рекламада давлат тилига доир талабларни бузганлик учун жаримага тортиш таклиф қилинмоқда
Рекламада давлат тилига доир талабларни бузганлик учун жаримага тортиш таклиф қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси жамоатчилик муҳокамасига қўйган қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178.1-моддасининг (“Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”) иккинчи қисми “ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик,” деган сўзлардан кейин “ реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик” деган сўзлар билан тўлдириш таклиф қилинган.
2023-10-27T16:39+0500
2023-10-27T16:39+0500
2023-10-27T16:39+0500
жамият
ўзбекистон
реклама
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1325/57/13255775_309:0:999:388_1920x0_80_0_0_d1900accc63bd3b806d9bc80d9bb5f4a.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик учун жаримага тортиш таклиф қилинмоқда.Рақобатни ривожлантириш қўмитаси жамоатчилик муҳокамасига қўйган қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178.1-моддасининг (“Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”) иккинчи қисми “ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик,” деган сўзлардан кейин “ реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик” деган сўзлар билан тўлдириш таклиф қилинган. Таъкидланишича, мамлакат ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши “Реклама тўғрисида”ги қонунида қатъий белгиланган бўлсада, реклама материаларини тайёрлашда эълон қилишда, тарқатилишида давлат тилига оид қонунчилик талабларига амал қилмаслик ҳолатларини тартибга солишда муаммолар сақланиб қолмоқда.Қўмита бу янги қонун реклама соҳасида давлат тилига бўлган эътиборни кучайтиришга ва муносабатларни тартибга солишда ҳамда давлат тилига оид қонунбузилишларни олдини олишга хизмат қилишига ишонч билдирган.Янгиланган “Реклама тўғрисида”ги қонунга кўра, рўйхатдан ўтган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда логотиплар асл тилда кўрсатилиши мумкин. Рекламанинг ўзи давлат тилида тарқатилиши шарт.Унинг мазмуни қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда бошқа тилларга таржима қилинганда такрорланиши мумкин:Шунингдек, телерадиоканаллар ва босма оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган рекламанинг таржимаси кунлик умумий реклама ҳажмининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1325/57/13255775_389:0:986:448_1920x0_80_0_0_184f3c2f812c3d2b0055330579f629b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
реклама давлат тили талаблар жавобгарлик
реклама давлат тили талаблар жавобгарлик
Рекламада давлат тилига доир талабларни бузганлик учун жаримага тортиш таклиф қилинмоқда
Бундай ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима белгиланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик учун жаримага тортиш таклиф қилинмоқда.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси жамоатчилик муҳокамасига қўйган
қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178.1-моддасининг (“Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”) иккинчи қисми “ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик,” деган сўзлардан кейин “ реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик” деган сўзлар билан тўлдириш таклиф қилинган.
Бундай ҳуқуқбузарлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда (1,65−2,31 млн сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Таъкидланишича, мамлакат ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши “Реклама тўғрисида”ги қонунида қатъий белгиланган бўлсада, реклама материаларини тайёрлашда эълон қилишда, тарқатилишида давлат тилига оид қонунчилик талабларига амал қилмаслик ҳолатларини тартибга солишда муаммолар сақланиб қолмоқда.
Қўмита бу янги қонун реклама соҳасида давлат тилига бўлган эътиборни кучайтиришга ва муносабатларни тартибга солишда ҳамда давлат тилига оид қонунбузилишларни олдини олишга хизмат қилишига ишонч билдирган.
Янгиланган “Реклама тўғрисида”ги
қонунга кўра, рўйхатдан ўтган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда логотиплар асл тилда кўрсатилиши мумкин. Рекламанинг ўзи давлат тилида тарқатилиши шарт.
Унинг мазмуни қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда бошқа тилларга таржима қилинганда такрорланиши мумкин:
рекламанинг бошқа тилдаги таржимаси матни унинг давлат тилидаги маъносини бузмаслиги керак;
ташқи реклама объектидаги реклама таржимаси матни давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал тарзда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак;
таржима матнининг шрифт ўлчами давлат тилидаги реклама матни шрифтидан кичик бўлиши керак.
Шунингдек, телерадиоканаллар ва босма оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган рекламанинг таржимаси кунлик умумий реклама ҳажмининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.