Москвада биринчи қор — видео

Oбуна бўлиш
Москва ҳайвонот боғидаги жониворлар биринчи қорни катта завқ билан кутиб олишди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Бугун Москвада биринчи қор ёғди. 27 октябрь, жума куни, эрталаб шаҳар кўчаларида қор қалинлиги тахминан 6 см эди.
Москва ҳайвонот боғидаги жониворлар биринчи қорни катта завқ билан кутиб олишди.
Шу билан бирга биринчи қор одатдагидек ҳайдовчилар ва самолётлар учун бироз қийинчиликлар туғдирди. Москва аэропортларида 40 тага яқин парвозлар кечиктирилди ёки бекор қилинди.
Шаҳар кўчаларида тирбандликлар янада кўпайди. Учинчи транспорт ҳалқасида 16 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Синоптикларнинг хабар беришича, қор ҳафта бошигача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0