https://sputniknews.uz/20231027/mobil-qullik-40394938.html
“Мобил қуллик” бекор қилинди. Рақамни сақлаган ҳолда операторни қандай ўзгартириш мумкин?
“Мобил қуллик” бекор қилинди. Рақамни сақлаган ҳолда операторни қандай ўзгартириш мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Энди абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин. Қандай қилиб хизматдан фойдаланиш мумкин?1. Абонент рақамини кўчиришга ариза бериш.2. Абонент рақамини кўчириш хизмати учун ҳақ тўлаш.Абонент рақамини кўчириш хизмати тўлови абонент томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўлов деб ҳисобланади ва хизматлар кўрсатиш бўйича янги келишув тузилиш вақтида бу тўлов абонент ўтаётган операторга тўланади.
2023-10-27T12:38+0500
2023-10-27T12:38+0500
2023-10-27T12:59+0500
жамият
ўзбекистон
мобил алоқа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20890461_0:155:3059:1876_1920x0_80_0_0_626e9aad5207f47d81131341d1786409.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. 27 октябрь куни "ICTWEEK UZBEKISTAN — 2023" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди.Энди абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин.Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади. Бу рақам йўқотилишининг олдини олади ҳамда алоқа операторлари томонидан рақам ресурсларидан янада оқилона фойдаланилишига хизмат қилади.Мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланиш имкониятининг тақдим этилаётгани хизматнинг энг қулай томонидир.Ҳозирги кунда Ўзбекистонда "Beeline", "Mobi.uz", "Ucell", "UZTELECOM", "Humans" каби 5 та мобил алоқа оператори фаолият кўрсатади. Улар томонидан мижозларга мобил алоқа хизматлари кўрсатиб келинмоқда.Агар хизматдан фойдаланиб, мобил алоқа оператори ўзгартирилса, кўчирилган рақамлар ўз шаклини ва кўринишини сақлаб қолади.Келгусида абонентларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан туриб, онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали абонент рақамини кўчиришга ариза юбориш хизмати йўлга қўйилади.Қандай қилиб хизматдан фойдаланиш мумкин?1. Абонент рақамини кўчиришга ариза бериш.2. Абонент рақамини кўчириш хизмати учун ҳақ тўлаш.Абонент рақамини кўчириш хизмати тўлови абонент томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўлов деб ҳисобланади ва хизматлар кўрсатиш бўйича янги келишув тузилиш вақтида бу тўлов абонент ўтаётган операторга тўланади.Абонент рақамини кўчириш хизмати учун абонент томонидан амалга ошириладиган тўлов ҳажми ҳар бир мобил алоқа оператори томонидан мустақил равишда назорат қилинади.3. Алоқа операторидан янги SIM-карта олишОператор абонент аризасини қабул қилади, абонент билан шартнома тузади ва абонент томонидан аризада кўрсатилган тариф режасига уланган янги SIM-картани топширади.4. Абонент рақамининг муваффаққиятли алмаштирилганлиги ҳақида SMSни кутишЯнги оператор абонентни унинг рақамини бошқа операторга кўчириш жараёни муваффаққиятли якунланганлиги ҳақида оператори ўзгартирилган рақам SIM-картасига SMS юбориш орқали хабардор қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0d/20890461_293:38:2846:1952_1920x0_80_0_0_083dee5e27c84921f2f930d09172a27c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мобил қуллик номерга янги операторга ўтказиш ариза ўзбекистон
мобил қуллик номерга янги операторга ўтказиш ариза ўзбекистон
“Мобил қуллик” бекор қилинди. Рақамни сақлаган ҳолда операторни қандай ўзгартириш мумкин?
12:38 27.10.2023 (янгиланди: 12:59 27.10.2023) Ўзбекистонда рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш мумкин бўлди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. 27 октябрь куни "ICTWEEK UZBEKISTAN — 2023" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (
MNP)
ишга туширилди. Энди абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин.
Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.
Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади. Бу рақам йўқотилишининг олдини олади ҳамда алоқа операторлари томонидан рақам ресурсларидан янада оқилона фойдаланилишига хизмат қилади.
Мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланиш имкониятининг тақдим этилаётгани хизматнинг энг қулай томонидир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда "Beeline", "Mobi.uz", "Ucell", "UZTELECOM", "Humans" каби 5 та мобил алоқа оператори фаолият кўрсатади. Улар томонидан мижозларга мобил алоқа хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Агар хизматдан фойдаланиб, мобил алоқа оператори ўзгартирилса, кўчирилган рақамлар ўз шаклини ва кўринишини сақлаб қолади.
Келгусида абонентларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан туриб, онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали абонент рақамини кўчиришга ариза юбориш хизмати йўлга қўйилади.
Қандай қилиб хизматдан фойдаланиш мумкин?
1. Абонент рақамини кўчиришга ариза бериш.
2. Абонент рақамини кўчириш хизмати учун ҳақ тўлаш.
Абонент рақамини кўчириш хизмати тўлови абонент томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўлов деб ҳисобланади ва хизматлар кўрсатиш бўйича янги келишув тузилиш вақтида бу тўлов абонент ўтаётган операторга тўланади.
Абонент рақамини кўчириш хизмати учун абонент томонидан амалга ошириладиган тўлов ҳажми ҳар бир мобил алоқа оператори томонидан мустақил равишда назорат қилинади.
3. Алоқа операторидан янги SIM-карта олиш
Оператор абонент аризасини қабул қилади, абонент билан шартнома тузади ва абонент томонидан аризада кўрсатилган тариф режасига уланган янги SIM-картани топширади.
4. Абонент рақамининг муваффаққиятли алмаштирилганлиги ҳақида SMSни кутиш
Янги оператор абонентни унинг рақамини бошқа операторга кўчириш жараёни муваффаққиятли якунланганлиги ҳақида оператори ўзгартирилган рақам SIM-картасига SMS юбориш орқали хабардор қилади.