https://sputniknews.uz/20231027/mirziyoev-geologiya-40415825.html
Мирзиёев геология соҳасини ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди
Мирзиёев геология соҳасини ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Кейинги йилларда геология-қидирув ишлари олдинги даврга нисбатан 3 баробар ошди. 3D сейсморазведка, аэрогеофизика, космогеология, рақамли геология каби илғор усулларни жорий этиш бошланди. Геология ишлари соҳасидаги лойиҳаларга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қонунчилик базаси такомиллаштирилди ва бошқа зарур шароитлар яратилди.
2023-10-27T19:18+0500
2023-10-27T19:18+0500
2023-10-27T19:27+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1b/40412165_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1e5d87e2ab2ed2ccce32610936c480d2.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев геология ишларини кенгайтириш, фойдали қазилмаларнинг истиқболли конларини аниқлаш ва ўзлаштириш режаларига бағишланган тақдимот билан танишди.Тақдимотда соҳада қилинган ишлар, фойдали қазилмаларни аниқлаш ва ўзлаштиришга хорижий ҳамкор ва инвесторларни жалб қилиш режалари кўриб чиқилди.Таъкидланишича, кейинги йилларда геология-қидирув ишлари олдинги даврга нисбатан 3 баробар ошди. 3D сейсморазведка, аэрогеофизика, космогеология, рақамли геология каби илғор усулларни жорий этиш бошланди. Геология фанлари университети ташкил этилиб, ҳозирги кунда 1,5 минг нафар ёшлар замонавий билим ва кўникмаларни эгалламоқда.Шунингдек, геология ишлари соҳасидаги лойиҳаларга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қонунчилик базаси такомиллаштирилди ва бошқа зарур шароитлар яратилди.Бунинг ҳисобига конларни излаш ва ўзлаштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони 4 баробарга ошди. Жорий йилнинг ўзида геология ишларига 180 миллион доллар хорижий инвестициялар киритилди, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 2 миллиард доллардан ошди.Давлат раҳбари ҳисоботни тинглаб, келгуси йилда геология-қидирув соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1b/40412165_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1b1b76e7e696f5f6ccea339cc3eaec3a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
геология соҳаси ўзбекистон шавкат мирзиёев
геология соҳаси ўзбекистон шавкат мирзиёев
Мирзиёев геология соҳасини ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди
19:18 27.10.2023 (янгиланди: 19:27 27.10.2023) ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев геология ишларини кенгайтириш, фойдали қазилмаларнинг истиқболли конларини аниқлаш ва ўзлаштириш режаларига бағишланган тақдимот билан
танишди. Тақдимотда соҳада қилинган ишлар, фойдали қазилмаларни аниқлаш ва ўзлаштиришга хорижий ҳамкор ва инвесторларни жалб қилиш режалари кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, кейинги йилларда геология-қидирув ишлари олдинги даврга нисбатан 3 баробар ошди. 3D сейсморазведка, аэрогеофизика, космогеология, рақамли геология каби илғор усулларни жорий этиш бошланди. Геология фанлари университети ташкил этилиб, ҳозирги кунда 1,5 минг нафар ёшлар замонавий билим ва кўникмаларни эгалламоқда.
Шунингдек, геология ишлари соҳасидаги лойиҳаларга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қонунчилик базаси такомиллаштирилди ва бошқа зарур шароитлар яратилди.
Бунинг ҳисобига конларни излаш ва ўзлаштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони 4 баробарга ошди. Жорий йилнинг ўзида геология ишларига 180 миллион доллар хорижий инвестициялар киритилди, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 2 миллиард доллардан ошди.
Давлат раҳбари ҳисоботни тинглаб, келгуси йилда геология-қидирув соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.