Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда қўшма саноат лойиҳаларини имтиёзли молиялаш механизми тасдиқланди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишМежправительственный совет стран ЕАЭС и Совет глав правительств СНГ и государств - членов ШОС в Бишкеке. Архивное фото
Межправительственный совет стран ЕАЭС и Совет глав правительств СНГ и государств - членов ШОС в Бишкеке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2023
Oбуна бўлиш
Имтиёзли субсидияни олиш учун қўшма лойиҳада ЕОИИнинг камида 3та мамлакати компаниялари иштирок этиши керак.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) қўшма саноат лойиҳаларини имтиёзли молиялаш тизими белгилаб олинди. Бу ҳақида Бишкекда пайшанба куни бўлиб ўтган ЕОИИ ҳукуматлараро кенгашидан сўнг маълум бўлди.
ЕОИИ ҳукуматлараро кенгашида “Саноатларда қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини танлаш ва уларни ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги низомни тасдиқланди.
Ушбу низом ЕОИИда амалга оширлаётган қўшма саноат лойиҳалари учун банклар томонидан имтиёзли ставка бўйича кредит ажратишни назарда тутади. Бундай кредитлар бўйича механизмда иштирок этувчи банкларнинг максимал ставкаси асосий ставканинг 6,5 фоизга оширилган даражасидан ошмаслиги керак.
Бундай субсидия учун тақдим этилаётган лойиҳалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1.
лойиҳада ЕОИИнинг уч ёки ундан ортиқ мамлакатлари компаниялари иштирок этиши керак;
2.
ҳар бир иштирокчи камида 5% материаллар ва бутловчи қисмлар, ускуналар ва дастурий таъминотни етказиб бериши ёки муҳандислик ва қурилиш хизматларини кўрсатиши керак, ёки камида 10% мулк ҳиссаси бўлиши керак;
3.
лойиҳалар ЕИК экспертлари томонидан йилига 2 маротаба кўриб чиқилади ва балл тизимидан фойдаланган ҳолда танланади
Келгуси йилда ЕОИИ бюджети ушбу мақсадлар учун қарийб 1,8 миллиард рубль маблағ ажратади.
Ушбу маблағлар ишлаб чиқаришнинг 26 та секторида, енгил саноатдан авиациягача янги ишлаб чиқариш қувваталари ташкил этиш ёки мавжудларни кенгайтириш мақсадларида қўлланилиши мумкин. Маблағлар, хусусан, ер, ишлаб чиқариш асосий воситалари сотиб олиш, лицензиялар ва янги илмий изланишлар учун харажат қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), ЕОИИ ва МДҲ ҳукумат раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтди. ШҲТ доирасида асосан хавфсизлик ва транспорт масалалари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0