Пробация назоратидаги шахсларга электрон браслет тақиш ва ечиш тартиби белгиланади

© Пресс-служба СенатаПланерное заседание Сената
Планерное заседание Сената - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2023
Oбуна бўлиш
Электрон браслет кимларга нисбатан қўлланилмаслиги аниқ белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида "Пробация тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Бу қонун билан пробацияни амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар, жумладан пробация тизимининг асосий тушунчалари, пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, пробация назорати ва ижтимоий мослаштириш шаклларини қўллаш тартиби, пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини баҳолаш мезонлари, уларга нисбатан электрон кузатув воситасини қўллаш масалалари тартибга солинмоқда.
Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар жумласига меҳнат органлари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, таълим соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва таълим ташкилотлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари киритилмоқда.
Шунингдек, пробация назоратидаги шахсларга ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг таълим олишига, касб-ҳунар ўрганишига ва ишга жойлашишига кўмаклашиш воситасида жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланишига қаратилган фаолият тартибга солинмоқда.
Пробация назоратидаги шахсларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жумладан, туман (шаҳар) пробация бўлинмаларининг ваколатларига кирмайдиган ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар бўйича пробация назоратидаги шахсларга туман (шаҳар) пробация бўлинмаларининг йўлланмаси асосида давлат органлари томонидан ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун электрон кузатув (электрон браслет) воситасини тақиш ва ечиш ҳамда фойдаланиш тартиби белгиланмоқда.
Жумладан, электрон кузатув воситаси (электрон браслет) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, тиббий кўрсатмаларга кўра электрон кузатув воситасини (электрон браслетни) тақиш тавсия этилмайдиган бошқа шахсларга қўлланилиши мумкин эмас.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда пробация бўлинмалари назорати остидаги шахслар томонидан 1086 та жиноят содир этилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 845 тани, 2023 йилнинг 9 ойида эса 353 тани ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0