Хитой Тошкентнинг электр энергетика тармоғини ривожлантиришга ёрдам беради — тафсилотлар

© Энергетика вазирлигиСирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси
Сирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Миробод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод ва Учтепа туманларида янги, замонавий ва энергосамарадор когенерацион қувватлар жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Хитой Ўзбекистонда электр энергетика тармоғини ривожлантиришга ёрдам беради, дея хабар берди “Ўзбекэнерготаъмир” матбуот хизмати.
“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ Хитой электр энергетика саноатининг йирик компаниялари бўлган “State Grid”, “CNTIC” ва “China XD” билан ҳамкорликда Ўзбекистонда электр энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича бир қатор келишувларга эришди.
Хитойнинг машҳур “State Grid” корпорацияси таркибидаги “China Electric Power Equipment and Technology Co., Ltd.” компанияси билан “Ўзбекэнерготаъмир” келишув доирасида Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш, янги подстанциялар қуриб фойдаланишга топшириш ишларини ҳамкорликда олиб бориш белгиланган.
Қайд этилишича, олиб бориладиган ишлар натижасида Ўзбекистондаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари тизимига замонавий, шу билан бирга рақамли технологияларни жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш имконияти вужудга келади.
“China National Technical Import and Export Corporation” (CNTIC) компанияси билан эришилган келишувларга кўра эса Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахт иқтисодиёт тармоғи корхоналари учун қўшимча қувватлар яратилади.
“Пойтахтни электр ва иссиқлик энергиясига бўлган талабини қондириш мақсадида Миробод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод ва Учтепа туманларида янги, замонавий ва энергосамарадор когенерацион қувватлар жорий этилади”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, “China XD Elektric Co., Ltd.” консернининг “Xian XD” Electric Engineering Company Limited компанияси “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ билан электр станцияларни модернизация ва реконструкция қилиш учун импорт ўрнини босувчи юқори самарадор ва замонавий энерго қурилмаларни маҳаллий шароитларда ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди.
Қолаверса, “Ўзбекэнерготаъмир” АЖнинг ёш мутахассислари ва ходимлари хитойлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда қурилиш ва созлаш ишларида иштирок этишади.
Янгиликлар лентаси
0