Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси яна бир қатор медаллар шодасига эга чиқди

© НОКБобур Омонов 13.14 метр натижа билан Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди
Бобур Омонов 13.14 метр натижа билан Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
IV Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир қатор медаллар шодасига эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган IV Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир қатор медаллар шодасига эга чиқди.
Пара-дзюдо
Пара-дзюдо беллашувларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медаль ёзиб қўйилди. Ж2 классида +90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда финалгача етиб борган Аловиддин Жўрақулов якунда кумуш медал билан тақдирланди.
Пара-таэквондо
Пара-таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асад Анваров ўз номини совриндорлар қаторига ёзиб қўйди. +80 кг вазн тоифасида иштирок этган Анваров бронза медалига эга чиқди.
Пара-сузиш
Пара-сузиш бўйича эркаклар ўртасида С13 классида 100 метрга чалқанча усулда сузиш баҳслари Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли якунланди. Унда иштирок этган икки нафар ўзбекистонлик спортчилар шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олишди. Якунда Кирилл Панков олтин, Музаффар Турсунхўжаев кумуш медални қўлга киритди.
Пара-велоспорт
Ўзбекистонлик пара-велоспортчилар шоссе дастурида ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Эркаклар ўртасида 19 км масофага ўтказилган пойгада Боймуродов Явқочев бронза медалини қўлга киритди.
Пара-енгил атлетика
Пара-енгил атлетиканинг Ф41 классида ядро улоқтириш баҳсларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медаль ёзилди. Эркаклар ўртасида иштирок этган Бобур Омонов 13.14 метр натижа билан Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди ва иккинчи бор мусобақа ғолибига айланди.
Янгиликлар лентаси
0