https://sputniknews.uz/20231026/tuman-va-shahar-shifoxonalari-statsionar-mammograflar-bilan-taminlanadi-40376066.html
Ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар шифохоналари стационар маммографлар билан таъминланади
Ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар шифохоналари стационар маммографлар билан таъминланади
Sputnik Ўзбекистон
“FUJIFILM Healthcare Turkey” президенти билан Ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар тиббиёт шифохоналарини компания томонидан ишлаб чиқарилган стационар маммографлар билан таъминлаш юзасидан келишувга эришилди.
2023-10-26T19:38+0500
2023-10-26T19:38+0500
2023-10-26T19:38+0500
жамият
ўзбекистон
туркия
амрилло иноятов
шифохона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40377003_0:0:1212:682_1920x0_80_0_0_d8befa7c5ef6bdec3ed96ffc91812356.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкентда “FUJIFILM Healthcare Turkey” компанияси президенти Кентаро Со бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Мулоқот аввалида дунёга машҳур ушбу компаниянинг энг сўнгги русумдаги маммография, магнит-резонанс томография, компьютер томографияси каби тиббий технологиялари имкониятларини акс эттирувчи тақдимот ўтказилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда бундай инновацион диагностика воситаларига эҳтиёж катта.Мулоқот якунида “FUJIFILM Healthcare Turkey” президенти билан Ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар тиббиёт шифохоналарини компания томонидан ишлаб чиқарилган стационар маммографлар билан таъминлаш юзасидан келишувга эришилди.
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40377003_113:0:1022:682_1920x0_80_0_0_6e93929c90cb705b85aa288e7e984d2a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар шифохоналари стационар маммографлар билан таъминланади
ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар шифохоналари стационар маммографлар билан таъминланади
Ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар шифохоналари стационар маммографлар билан таъминланади
“FUJIFILM Healthcare Turkey” президенти билан Ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар тиббиёт шифохоналарини компания томонидан ишлаб чиқарилган стационар маммографлар билан таъминлаш юзасидан келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкентда “FUJIFILM Healthcare Turkey” компанияси президенти Кентаро Со бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Мулоқот аввалида дунёга машҳур ушбу компаниянинг энг сўнгги русумдаги маммография, магнит-резонанс томография, компьютер томографияси каби тиббий технологиялари имкониятларини акс эттирувчи тақдимот ўтказилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда бундай инновацион диагностика воситаларига эҳтиёж катта.
“Масалан, кўкрак бези саратони Ер юзида бевақт ҳаётдан кўз юмиш ҳолатларининг энг кенг тарқалган иккинчи омилидир. Бу касаллик аёллар ўлими сабаблари орасида биринчи ўринни эгаллайди”, - дейилади хабарда.
Мулоқот якунида “FUJIFILM Healthcare Turkey” президенти билан Ўзбекистондаги барча туман ва шаҳар тиббиёт шифохоналарини компания томонидан ишлаб чиқарилган стационар маммографлар билан таъминлаш юзасидан келишувга эришилди.