https://sputniknews.uz/20231026/shht-40350681.html
ШҲТ доирасида умумий иқтисодий бозор яратишни муҳим — Ақилбек Жапаров
ШҲТ доирасида умумий иқтисодий бозор яратишни муҳим — Ақилбек Жапаров
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида умумий иқтисодий бозор яратишни муҳим деб билади. Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров маълум қилди.
2023-10-26T10:47+0500
2023-10-26T10:47+0500
2023-10-26T11:36+0500
сиёсат
қирғизистон
ўзбекистон
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40353243_0:94:1600:994_1920x0_80_0_0_ae54d5d189e88435643895eaefe38d18.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида умумий иқтисодий бозор яратишни муҳим деб билади. Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров маълум қилди. Қирғизистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда сўзга чиққан Ақилбек Жапаров иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш кун тартибидаги асосий масалалардан бири эканлигини айтди.Унинг сўзларига кўра, бу тузилмалар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валюталар улушини янада босқичма-босқич оширишда бевосита ёрдам кўрсатган бўлар эди. Қайд этилишича, келгуси 2024 йил ШҲТнинг Экология йили деб эълон қилинди ва бугун уни амалга ошириш бўйича тегишли Ҳаракат дастури қабул қилинади. У ўз сўзида Қирғизистон иқлим ўзгаришига, ҳаво ва сувнинг ифлосланишига, биологик хилма-хилликни сақлашга қарши курашда кучларни бирлаштиришни таклиф қилди.ШҲТга аъзо мамлакатларда аҳоли сони 3,3 миллиард кишидан ортиқ (дунё аҳолисининг 42 фоиздан ортиғи), ялпи ички маҳсулот харид қобилияти паритети бўйича 45 триллион доллардан ошганини эслатди.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40353243_60:0:1511:1088_1920x0_80_0_0_b08d1622a397354fac787efdcff2f751.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақилбек жапаров шҳтга аъзо мамлакатлар шанхай ҳамкорлик ташкилоти
ақилбек жапаров шҳтга аъзо мамлакатлар шанхай ҳамкорлик ташкилоти
ШҲТ доирасида умумий иқтисодий бозор яратишни муҳим — Ақилбек Жапаров
10:47 26.10.2023 (янгиланди: 11:36 26.10.2023) Ақилбек Жапаров: ШҲТга аъзо мамлакатларда аҳоли сони 3,3 миллиард кишидан ортиқ.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида умумий иқтисодий бозор яратишни муҳим деб билади. Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров маълум қилди.
Қирғизистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда сўзга чиққан Ақилбек Жапаров иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш кун тартибидаги асосий масалалардан бири эканлигини айтди.
"Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш кун тартибимиздаги асосий масалалардан бири. Савдо, ишлаб чиқариш, энергетика, транспорт, сармоя, молия, қишлоқ хўжалиги, божхона, телекоммуникация ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сунъий интеллект соҳасида технологияларни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттириш муҳим аҳамиятга эга. Афсуски, Тараққиёт банки ва ШҲТ Тараққиёт жамғармасини ташкил этиш масаласи анчадан бери муҳокама қилинмоқда", — деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу тузилмалар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валюталар улушини янада босқичма-босқич оширишда бевосита ёрдам кўрсатган бўлар эди.
"Умид қиламанки, биз бу масалада келишувга эришамиз", — дея қўшимча қилди Жапаров.
Қайд этилишича, келгуси 2024 йил ШҲТнинг Экология йили деб эълон қилинди ва бугун уни амалга ошириш бўйича тегишли Ҳаракат дастури қабул қилинади. У ўз сўзида Қирғизистон иқлим ўзгаришига, ҳаво ва сувнинг ифлосланишига, биологик хилма-хилликни сақлашга қарши курашда кучларни бирлаштиришни таклиф қилди.
ШҲТга аъзо мамлакатларда аҳоли сони 3,3 миллиард кишидан ортиқ (дунё аҳолисининг 42 фоиздан ортиғи), ялпи ички маҳсулот харид қобилияти паритети бўйича 45 триллион доллардан ошганини эслатди.