https://sputniknews.uz/20231026/samarqand-unwto-tematik-ofisi-40364376.html
Самарқандда UNWTO тематик офиси очилди — унинг фаолияти нималардан иборат?
Самарқандда UNWTO тематик офиси очилди — унинг фаолияти нималардан иборат?
Sputnik Ўзбекистон
Тематик офис UNWTO ҳамкорлигида “Ипак йўли” халқаро бренди лойиҳалари, ташаббуслари ва тадқиқотларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.
2023-10-26T16:18+0500
2023-10-26T16:18+0500
2023-10-26T16:18+0500
туризм
ўзбекистон
самарқанд
жаҳон туризм ташкилоти (unwto)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40364564_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_d88db1d475390970ca55e4a65030e86e.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Самарқандда UNWTO тематик офиси очилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.Самарқанд UNWTO ҳамкорлигидаги Тематик офиснинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили, UNWTOга аъзо давлатлар вазирлари ва делегациялари иштирок этди.Тематик офис UNWTO ҳамкорлигида “Ипак йўли” халқаро бренди лойиҳалари, ташаббуслари ва тадқиқотларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.У Ипак йўлида туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган туризм соҳасидаги ташкилотлар ва экспертлар фаолиятини келгусида баҳолаш ва тавсиялар бериш учун мувофиқлаштиришга мўлжалланган.Офис биноси Самарқанд шаҳридаги "Бобур Мирзо" кўчасида жойлашган.Қайд этилишича, Ўзбекистонда UNWTO ваколатхонаси очилиши мамлакатнинг Ипак йўли мамлакатлари орасида сайёҳлик бозорида етакчи ўринни эгаллаши ва соҳани инновацион ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни жалб этиши учун замин яратади.
https://sputniknews.uz/20231025/samarqand-xalqaro-turizm-akademiya-40303955.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40364564_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_f044cbafee00e262df54b9437f1988aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тематик офис unwto “ипак йўли” халқаро бренди
тематик офис unwto “ипак йўли” халқаро бренди
Самарқандда UNWTO тематик офиси очилди — унинг фаолияти нималардан иборат?
Тематик офис UNWTO ҳамкорлигида “Ипак йўли” халқаро бренди лойиҳалари, ташаббуслари ва тадқиқотларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Самарқандда UNWTO тематик офиси очилди, дея хабар берди
Туризм қўмитаси. Самарқанд UNWTO ҳамкорлигидаги Тематик офиснинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили, UNWTOга аъзо давлатлар вазирлари ва делегациялари иштирок этди.
Тематик офис UNWTO ҳамкорлигида “Ипак йўли” халқаро бренди лойиҳалари, ташаббуслари ва тадқиқотларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.
У Ипак йўлида туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган туризм соҳасидаги ташкилотлар ва экспертлар фаолиятини келгусида баҳолаш ва тавсиялар бериш учун мувофиқлаштиришга мўлжалланган.
“Офис UNWTOнинг 1-тоифали ташкилоти ҳисобланади, унинг бошқарув сиёсатига мос келади ва Ташкилотнинг иш ва бюджет дастурининг ажралмас қисми ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Офис биноси Самарқанд шаҳридаги "Бобур Мирзо" кўчасида жойлашган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда UNWTO ваколатхонаси очилиши мамлакатнинг Ипак йўли мамлакатлари орасида сайёҳлик бозорида етакчи ўринни эгаллаши ва соҳани инновацион ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни жалб этиши учун замин яратади.