https://sputniknews.uz/20231026/ozbekiston-vakillari-dushanbeda-tuberkulyoz-boyicha-otkazilgan-konferentsiyada-ishtirok-etdi-40370139.html
Ўзбекистон вакиллари Душанбеда туберкулёз бўйича ўтказилган конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон вакиллари Душанбеда туберкулёз бўйича ўтказилган конференцияда иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Конференцияда Ўзбекистон вакиллари томонидан мамлакатда фтизиатрия соҳасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
2023-10-26T17:20+0500
2023-10-26T17:20+0500
2023-10-26T17:22+0500
ўзбекистон
тожикистон
халқаро конференция
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40370328_197:426:1142:958_1920x0_80_0_0_5ad26a6bf4bdb66f38166baacfb1cf8b.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиёда туберкулёз (сил) касаллигини комплекс назорат қилиш бўйича VII минтақавий халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда USAID лойиҳаси ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол қатнашди.Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этган анжуманда туберкулёзнинг барча шаклларининг касалланиш кўрсаткичларини камайтириш, замонавий ташхислаш ҳамда даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1a/40370328_209:243:1165:960_1920x0_80_0_0_af604b997878a0d62101f5b2dff1c9e5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон вакиллари душанбеда туберкулёз бўйича ўтказилган конференцияда иштирок этди
ўзбекистон вакиллари душанбеда туберкулёз бўйича ўтказилган конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон вакиллари Душанбеда туберкулёз бўйича ўтказилган конференцияда иштирок этди
17:20 26.10.2023 (янгиланди: 17:22 26.10.2023) Конференцияда Ўзбекистон вакиллари томонидан мамлакатда фтизиатрия соҳасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиёда туберкулёз (сил) касаллигини комплекс назорат қилиш бўйича VII минтақавий халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда USAID лойиҳаси ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол қатнашди.
Конференцияда Ўзбекистон вакиллари томонидан мамлакатда фтизиатрия соҳасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.
Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этган анжуманда туберкулёзнинг барча шаклларининг касалланиш кўрсаткичларини камайтириш, замонавий ташхислаш ҳамда даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.