Ўзбекистон вакили Осиё Паралимпия қўмитасининг нуфузли лавозимига сайланди

© Национальный паралимпийский комитетОсиё Паралимпия қўмитасининг нуфузли лавозимига яна бир Ўзбекистон вакили сайланди
Осиё Паралимпия қўмитасининг нуфузли лавозимига яна бир Ўзбекистон вакили сайланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Бош котиби Осиё паралимпия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вакили бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Осиё Паралимпия қўмитасининг нуфузли лавозимига яна бир Ўзбекистон вакили сайланди, дея хабар берди Миллий паралимпия қўмитаси.
Ханчжоу шаҳрида давом этаётган Параосиё ўйинлари пайтида Осиё Паралимпия қўмитасининг ижроия кенгаш аъзолиги ҳамда минтақавий вакиллар бўйича сайловлар ўтказилди.
© Национальный паралимпийский комитетОсиё Паралимпия қўмитасининг нуфузли лавозимига яна бир Ўзбекистон вакили сайланди
Ханчжоу-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Осиё Паралимпия қўмитасининг нуфузли лавозимига яна бир Ўзбекистон вакили сайланди

“Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бош котиби Фаррух Аҳмедов Осиё паралимпия қўмитасининг (APC) Марказий Осиё минтақаси бўйича вакили сифатида сайланди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ханчжоу-2022 ёзги Параосиё ўйинларида Ўзбекистон тарихида илк бора катта таркиб – 11 спорт турида 108 нафар пара атлет билан иштирок этмоқда. Вакиллар пара шахмат, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш, пара велоспорт, пара таэквондо ва пара стол тенниси дастурларида дебют қилишади.
Мусобақа давомида пара ўқ отиш, пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара таэквондо, пара пауэрлифтинг, пара велоспорт, пара каноэ, пара академия, пара сузиш дастурларида пара атлетлар медаллар қатори Паралимпия ўйинлари лицензиялари ҳамда рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0