https://sputniknews.uz/20231026/ijara-munosabatlar-40353761.html
Ижара муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди
Ижара муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
“Ижара тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.
2023-10-26T12:03+0500
2023-10-26T12:03+0500
2023-10-26T12:24+0500
жамият
ўзбекистон
ижара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37335486_192:119:2869:1625_1920x0_80_0_0_7f94dda58803f11c23500f30dadb55cd.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти 23 октябрь куни имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.“Ижара тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.Қонунда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага олган жисмоний ва юридик шахслар ижарага олинган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Бунда ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги ижарага олувчига ўтади.Шунингдек қонун билан, Фуқаролик кодекси ва Ер кодексларига сервитут тўғрисидаги шартномага, сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига, сервитутни ўзгартириш ва уни бекор қилиш, сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитутни белгилаш қоидаларига доир қўшимчалар киритилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37335486_325:0:2474:1612_1920x0_80_0_0_7f615da09548c7b6cd28be845efd06a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ижара муносабатлари ижара тўғрисидаги қонун
ижара муносабатлари ижара тўғрисидаги қонун
Ижара муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди
12:03 26.10.2023 (янгиланди: 12:24 26.10.2023) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти 23 октябрь куни имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча
киритилди. “Ижара тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объект билан бирга мазкур объект банд этган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам қонунга мувофиқ бошқа шахсга ўтади, бунда ижарага берувчининг розилиги талаб этилмайди.
Қонунда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага олган жисмоний ва юридик шахслар ижарага олинган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Бунда ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги ижарага олувчига ўтади.
Шунингдек қонун билан, Фуқаролик кодекси ва Ер кодексларига сервитут тўғрисидаги шартномага, сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига, сервитутни ўзгартириш ва уни бекор қилиш, сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитутни белгилаш қоидаларига доир қўшимчалар киритилди.