АҚШда Эронга ҳужум қилишга тайёргарлик кетмоқда

© AP Photo / Hubert Delany IIIАҚШ ҳарбийлари Шимолий Каролина штатининг Форт-Брэгг шаҳридан АҚШ Марказий қўмондонлигининг амалиёт ҳудудига жойлашмоқда, архив сурат.
АҚШ ҳарбийлари Шимолий Каролина штатининг Форт-Брэгг шаҳридан АҚШ Марказий қўмондонлигининг амалиёт ҳудудига жойлашмоқда, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
Полковник Макгрегор: Байденни Эронга ҳужум қилишга кўндиришга уринишмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденни Эронга ҳужум қилишга ундашмоқда, хусусан, сенатор Линдси Грэм ва унинг собиқ ҳамкасби Жозеф Либерман. Бундай фикрни Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Бу инсонлар йиллар давомида мазкур истакни бир неча бор билдиришган. Улар энди ўзлари манипуляция қила оладиган, ҳаракатга ундай оладиган маъмуриятга эга деб ўйлашади. Аслида уларга ҳеч қандай туртки керак эмас, Байден кабинетида Эронга ҳужум қилишдан манфаатдор кўп одамлар бор”, — деди Макгрегор.

Таҳлилчининг фикрига кўра, Эрон билан уруш ғоясига берилиб кетиш Америка сиёсий элитасининг айрим вакиллари ўртасида Яқин Шарқдаги можаронинг бошқа жиҳатларини яширмоқда. Хусусан, Макгрегор бундай режалар амалга ошса, АҚШ можарога алоқадор бошқа давлатлар билан ҳам шуғулланишига тўғри келишини таъкидлади.
Улар орасида Сурия, Туркия ва Россия ҳам бўлади, деди у.
“Россия Эроннинг йўқ қилинишини кузатиб ўтирмайди. У биз билан уруш қилишдан манфаатдор эмас ва у, албатта, Исроил билан уруш қилишни хоҳламайди. Россия Исроил манфаатларига жуда эътиборли эди, лекин эсда тутингки, исроилликлар Украинага ёрдам беришди, улар жуда кўп разведка маълумотларини тақдим этишди, Украинага кўплаб Моссад зобитларини юборишди. Шундай қилиб, бу вақтда Москва шундай дейиши мумкин: эшитинг, бизда бошқа танлов йўқ, биз Эронни қўллаб-қувватлашимиз керак, унинг йўқ қилинишига йўл қўя олмаймиз”, — дейди таҳлилчи.
Янгиликлар лентаси
0