https://sputniknews.uz/20231026/abdurahmonov-40321042.html
Депутатлар Абдураҳмонов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллашди
Депутатлар Абдураҳмонов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллашди
Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллашди.
2023-10-26T16:36+0500
2023-10-26T16:36+0500
2023-10-26T16:54+0500
жамият
ўзбекистон
депутат
иброҳим абдураҳмонов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24067572_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fefdc08bb29cf6af457747b0a4a031f1.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Депутатлар қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмоновнинг номзодини маъқуллашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзодини кўриб чиқдилар.Мажлисда Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берди.Эслатиб ўтамиз, кеча президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятида ўтган йиғилишда Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши эълон қилинган эди.Бунга қадар Абдураҳмонов Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24067572_174:85:1163:827_1920x0_80_0_0_830ee279b5b4baec47fd248996b7b7fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишлоқ хўжалиги вазири лавозим иброҳим абдураҳмонов маълумот номзод
қишлоқ хўжалиги вазири лавозим иброҳим абдураҳмонов маълумот номзод
Депутатлар Абдураҳмонов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллашди
16:36 26.10.2023 (янгиланди: 16:54 26.10.2023) Депутатлар Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллашди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Депутатлар қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмоновнинг номзодини маъқуллашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзодини кўриб чиқдилар.
Мажлисда Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берди.
"Депутатлар Иброҳим Абдураҳмонов номзодини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулладилар", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятида ўтган йиғилишда Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши эълон
қилинган эди.Бунга қадар Абдураҳмонов Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.