Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирларининг саммити бошланди — видео

© Sputnik / Жантай МакеновБишкекда ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирларининг саммити бошланди
Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирларининг саммити бошланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2023
Oбуна бўлиш
“Ала-Арча” давлат қароргоҳида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди, дея хабар берди Sputnik Қирғизистон.
Делегациялар раҳбарларини кутиб олиш ва суратга тушиш маросимлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам Конгресс-холлга етиб келди.
Дастурда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан ҳам учрашув бўлгани айтилган. Шундан сўнг дастурга кўра икки соат давом этадиган учрашув бошланди. Шунингдек, ҳужжатларни имзолаш ва матбуотга баёнот бериш режалаштирилган.
Йиғилишда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари, Эрон вице-президенти, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ва бошқа расмийлар иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0