https://sputniknews.uz/20231025/yandex-taksi-dekabrdan-ozbekistonda-soliq-tolashni-boshlaydi-40326637.html
Yandex такси декабрдан Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлайди
Yandex такси декабрдан Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Давлат солиқ хизмати талабига биноан Яндекс такси Ўзбекистонда декабрдан бошлаб солиқ тўлаш ва фискал квитанция тақдим этишни бошлайди. 25.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-25T17:11+0500
2023-10-25T17:11+0500
2023-10-25T17:11+0500
иқтисод
бизнес
россия
ўзбекистон - россия
яндекс такси
давлат солиқ қўмитаси
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17938453_0:98:3072:1826_1920x0_80_0_0_b71bfa9de3b6822142deb000f9714375.jpg
ТОШКEНТ, 25 октябрь – Sputnik. Yandex Go такси хизмати Ўзбекистонда юридик шахсни солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтказди ва 1 декабрдан бошлаб ўз хизматларини республикада маҳаллийлаштиради, деб маълум қилди РИА Новости агентлигига Yandex Go компаниясининг МДҲдаги раҳбари Кирилл Свинцов.Yandex Gо вакилининг таъкидлашича, бу жараёнларнинг барчасидан мақсад 1 декабрдан бошлаб хизматнинг “Ўзбекистонда маҳаллий даражада ишлашни бошлаши”.Талабларни бажариш муддати икки ой этиб белгиланди. Акс ҳолда, солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига компаниянинг Yandex Gо электрон платформасидан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат юборишни режалаштирган.Yandex Gо Ўзбекистондаги энг йирик онлайн такси хизматларидан бири бўлиб, республикада 2018 йилнинг апрель ойидан бери фаолият юритмоқда. Хизмат Тошкент ва республиканинг яна тўққизта шаҳрида мавжуд. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, республикада 80 мингдан ортиқ ҳайдовчи ушбу хизматга уланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17938453_80:0:2811:2048_1920x0_80_0_0_f2ab7cc03cc51ffed99b2ebaa87fc8fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, бизнес, россия, ўзбекистон - россия, яндекс такси, давлат солиқ қўмитаси, солиқ
иқтисод, бизнес, россия, ўзбекистон - россия, яндекс такси, давлат солиқ қўмитаси, солиқ
Yandex такси декабрдан Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлайди
Давлат солиқ хизмати талабига биноан Яндекс такси Ўзбекистонда декабрдан бошлаб солиқ тўлаш ва фискал квитанция тақдим этишни бошлайди.
ТОШКEНТ, 25 октябрь – Sputnik. Yandex Go такси хизмати Ўзбекистонда юридик шахсни солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтказди ва 1 декабрдан бошлаб ўз хизматларини республикада маҳаллийлаштиради, деб маълум қилди РИА Новости агентлигига Yandex Go компаниясининг МДҲдаги раҳбари Кирилл Свинцов.
"Компания аллақачон юридик шахсни рўйхатдан ўтказган ва солиқ реестрига киритилган. Ҳозир биз барча жараёнларни якунлаяпмиз, Давлат солиқ қўмитаси билан доимий мулоқотдамиз", - деди Свинцов Тошкентдаги "ICT Expo Uzbekistan" доирасида Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш жараёни хизмати билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволга жавоб бераётиб
Yandex Gо вакилининг таъкидлашича, бу жараёнларнинг барчасидан мақсад 1 декабрдан бошлаб хизматнинг “Ўзбекистонда маҳаллий даражада ишлашни бошлаши”.
Октябрь ойи бошида Ўзбекистон Солиқ қўмитаси декабргача агрегатор қонунга мувофиқ фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор талабларни бажармаса, Yandex Gо Ўзбекистонда блокланиши мумкинлигини маълум қилганди. Фаолиятни амалга ошириш ва белгиланган солиқларни тўлаш учун солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш, шунингдек, солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграцияни таъминлаш ва мижозларга автоматик тарзда шакллантириладиган фискал квитанцияни тақдим этиш.
Талабларни бажариш муддати икки ой этиб белгиланди. Акс ҳолда, солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига компаниянинг Yandex Gо электрон платформасидан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат юборишни режалаштирган.
Yandex Gо Ўзбекистондаги энг йирик онлайн такси хизматларидан бири бўлиб, республикада 2018 йилнинг апрель ойидан бери фаолият юритмоқда. Хизмат Тошкент ва республиканинг яна тўққизта шаҳрида мавжуд. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, республикада 80 мингдан ортиқ ҳайдовчи ушбу хизматга уланган.