Тошкентда ахборот технологиялари ҳафталиги бошланди — видео

Oбуна бўлиш
ICTWEEK давомида ахборот технологияларига бағишланган кўргазма, таълим форуми ва танловлар бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида ахборот технологиялари соҳасига бағишланган “ICT Expo Uzbekistan” кўргазмаси бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Кўргазмада 100 га яқин IT компаниялар иштирок этмоқда. Уларнинг стендлардан робот техникаси, мобиль иловалар ва интернет тизимлари тақдим этилган.
Кўргазма иштирокчилари орасида Huawei, ZTE, Yandex каби дунёнинг йирик IT компаниялари стендлари ҳам бор.
Ахборот технологиялар ҳафталиги (ICTWEEK) давомида ахборот технологиялари таълим форуми ҳам бўлиб ўтади. Кўргазма 27 октябрга қадар давом этади. Ҳафта якунида АКТ ҳафталиги ғолиблари тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0