https://sputniknews.uz/20231025/rossiyaga-tashkillashtirilgan-tartibda-ishga-yollash-95-foizga-oshdi-40323668.html
Россияга ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш 9,5 фоизга ошди
Россияга ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш 9,5 фоизга ошди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКEНТ, 25 окт – Sputnik. 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон фуқароларини Россияга ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш ўтган йилнинг мос... 25.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-25T15:44+0500
2023-10-25T15:44+0500
2023-10-25T15:56+0500
миграция
россия
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
ўзбекистон
меҳнат вазирлиги
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/19/40325428_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_66b1dc0406ce4b1264558ab5ac1f5de6.jpg
ТОШКEНТ, 25 окт – Sputnik. 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон фуқароларини Россияга ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 фоизга ошиб, 23 минг кишига етди, деб хабар берди Ташқи миграцияси агентлиги РИА Новостига. Бошқарма маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида жами 31 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси шартномалар бўйича турли хорижий мамлакатларга ишлаш учун кетган (ўтган йилга нисбатан 11 фоизга камайган).Маълумот учун, 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш 2021 йилга нисбатан 3,6 бараварга камайиб — 28 минг кишини ташкил этган эди. Ўзбекистон томони бу пасайишни чегараларда ковидга қарши чоралари бекор қилингани билан изоҳлади. Кўплаб меҳнат мигрантлари мустақил ишга кета бошлаган.Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш тўғрисида шартнома 2017 йилда имзоланган эди. Республика Бандлик ва камбағаликкни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистондан хорижга меҳнат қилиш учун чиқиб кетган фуқаролар сони 2 миллиондан ошган. Уларнинг 60% дан ортиғи Россия Федерациясида ишлайди. Айрим меҳнат турлари мавсумий бўлгани сабабли ҳар йили ўртача 500-700 минг меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга қайтиб келади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/19/40325428_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7e430dd489d3e9535ebc8d4ba495a7e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, россия, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , ўзбекистон, меҳнат вазирлиги, ўзбекистон - россия
миграция, россия, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , ўзбекистон, меҳнат вазирлиги, ўзбекистон - россия
ТОШКEНТ, 25 окт – Sputnik. 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон фуқароларини Россияга ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 фоизга ошиб, 23 минг кишига етди, деб
хабар берди Ташқи миграцияси агентлиги РИА Новостига.
“2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 23 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияда уюшган меҳнатга жалб қилинди. Ўтган йилнинг 9 ойида сони 21 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари ишга жалб қилинган. Шундай қилиб, бир йилда ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш 9,5% га ошди", - дейилади хабарда.
Бошқарма маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида жами 31 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси шартномалар бўйича турли хорижий мамлакатларга ишлаш учун кетган (ўтган йилга нисбатан 11 фоизга камайган).
Маълумот учун, 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш 2021 йилга нисбатан 3,6 бараварга камайиб — 28 минг кишини ташкил этган эди. Ўзбекистон томони бу пасайишни чегараларда ковидга қарши чоралари бекор қилингани билан изоҳлади. Кўплаб меҳнат мигрантлари мустақил ишга кета бошлаган.
Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш тўғрисида шартнома 2017 йилда имзоланган эди. Республика Бандлик ва камбағаликкни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистондан хорижга меҳнат қилиш учун чиқиб кетган фуқаролар сони 2 миллиондан ошган. Уларнинг 60% дан ортиғи Россия Федерациясида ишлайди. Айрим меҳнат турлари мавсумий бўлгани сабабли ҳар йили ўртача 500-700 минг меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга қайтиб келади.