https://sputniknews.uz/20231025/qashqadaryoda-100-ming-gektar-yaylovni-yashil-ekinlar-bilan-qoplash-dasturi-amalga-oshiriladi-40325674.html
Қашқадарёда 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастури амалга оширилади
Қашқадарёда 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастури амалга оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Мутасаддиларга 1,4 миллион гектар яйловнинг электрон харитасини яратиш ва 100 минг аҳолини банд қилиш бўйича топшириқлар берилди.
2023-10-25T16:23+0500
2023-10-25T16:23+0500
2023-10-25T16:23+0500
жамият
ўзбекистон
қашқадарё
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0b/19634662_0:0:3640:2048_1920x0_80_0_0_b0741fc77e728ab85c80aa32c23a704a.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Келгуси йилда Қашқадарёда экин майдонларининг агрокимёвий тупроқ таҳлилини ўтказадиган 10 та мобиль лаборатория ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида ўтказилаётган йиғилишда таъкидлади.Таъкидланишича, вилоятда 1,4 миллион гектар яйлов бор. Бу – 7 миллион бош қорамол ва қўй-эчки учун табиий озуқа базаси. Лекин, Миришкор, Муборак ва Нишонда 20 фоиз яйлов деградацияга учраган, яна 25 фоизида яшил қоплама йўқ.Бунда қурғоқчилик, иссиқ ва чўлланишга қарши уруғчилик хўжаликлари ташкил қилинади, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар экилади, кўп йиллик дарахтзорлар барпо қилинади, сув тежовчи технологиялар жорий этилади ҳамда қуёш энергиясида ишлайдиган насослар ўрнатилиб, ёмғирлатиб суғориш пилот лойиҳаси ишга туширилади.Мутасаддиларга 1,4 миллион гектар яйловнинг электрон харитасини яратиш ва 100 минг аҳолини банд қилиш бўйича топшириқлар берилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0b/19634662_44:0:2775:2048_1920x0_80_0_0_1f92908e59ad0708e09a87d3a2bc7296.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қашқадарё яйлов яшил экинлар билан қоплаш дастури
қашқадарё яйлов яшил экинлар билан қоплаш дастури
Қашқадарёда 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастури амалга оширилади
Мутасаддиларга 1,4 миллион гектар яйловнинг электрон харитасини яратиш ва 100 минг аҳолини банд қилиш бўйича топшириқлар берилди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Келгуси йилда Қашқадарёда экин майдонларининг агрокимёвий тупроқ таҳлилини ўтказадиган 10 та мобиль лаборатория ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида ўтказилаётган йиғилишда
таъкидлади.
Таъкидланишича, вилоятда 1,4 миллион гектар яйлов бор. Бу – 7 миллион бош қорамол ва қўй-эчки учун табиий озуқа базаси. Лекин, Миришкор, Муборак ва Нишонда 20 фоиз яйлов деградацияга учраган, яна 25 фоизида яшил қоплама йўқ.
Шу боис, келгуси йилда 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастурини амалга ошириш вазифаси қўйилди.
Бунда қурғоқчилик, иссиқ ва чўлланишга қарши уруғчилик хўжаликлари ташкил қилинади, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар экилади, кўп йиллик дарахтзорлар барпо қилинади, сув тежовчи технологиялар жорий этилади ҳамда қуёш энергиясида ишлайдиган насослар ўрнатилиб, ёмғирлатиб суғориш пилот лойиҳаси ишга туширилади.
Бундан ташқари, Чорва моллари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил қилиниб, Испаниянинг “Ассаф” қўйларидан янги миллий зотлар кўпайтирилади.
Мутасаддиларга 1,4 миллион гектар яйловнинг электрон харитасини яратиш ва 100 минг аҳолини банд қилиш бўйича топшириқлар берилди.