Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди — у ерда қандай имкониятлар бор?

© Пресс-служба президента УзбекистанаҚаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Она ва бола саломатлиги тиббиёт марказини бориб кўрди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Қарши шаҳрида Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиали барпо этилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида ушбу муассасани бориб кўрди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаҚаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
В городе Карши построен Центр здоровья матери и ребенка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
Тўрт гектарлик ҳудудда тўрт қаватли замонавий бинолар барпо этилган. Барча бўлимлар энг сўнгги русумдаги илғор техника ва ускуналар билан жиҳозланган.
“Вилоятлар миқёсида ҳали бундай улкан ва замонавий тиббиёт маркази йўқ, дейиш мумкин”, — дейилган хабарда.
Бу ерда 200 ўринли вилоят перинатал маркази, 200 ўринли шаҳар туғруқхонаси, 50 қатновли скрининг маркази ва 50 қатновли репродуктив марказ ягона мажмуада жамланди. Туғиш ёшидаги ҳамда ҳомиладор аёлларга туғруқ ва туғруқдан кейинги даврларда битта марказда ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш имкони яратилди.
“Марказ ишга тушгач, бу ерда бир ярим минг нафар тиббиёт ходими фаолият олиб боради”, — дея қайд этилган хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаҚаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
В городе Карши построен Центр здоровья матери и ребенка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
Давлат раҳбари бу ерда Германия, Беларусь ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасида шифокорларнинг малакасини ошириш, марказда профилактика ва даволашнинг илғор услубларини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Келгусида марказда йилига 8 минг нафардан зиёд патологик туғруқларни қабул қилиш имкони яратилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаҚаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
В городе Карши построен Центр здоровья матери и ребенка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
Марказда, шунингдек, каминвазив ва лапароскопик амалиёт турлари 42 тага етказилади. Тубэктомия, кистоэктомия, миомоэктомия ва вентрофиксация амалиётлари йўлга қўйилади.
Ўсмир қизлар, аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом оналикка тайёрлашдан бошлаб, ҳомиладорликда антенатал парвариш, скрининг, туғруқ ҳамда кейинги она ва бола парвариши жараёнлари бир жойнинг ўзида ташкил этилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаҚаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
В городе Карши построен Центр здоровья матери и ребенка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
Марказ 860 дан ортиқ маҳалла доялари билан мунтазам алоқада бўлади. Ягона электрон база орқали вилоятнинг барча ҳудудларидаги ҳомиладорлар ва туғиш ёшидаги аёллар қамраб олинади. Ўн еттита марказий кўп тармоқли поликлиника таркибидаги аёллар маслаҳатхонаси ва ўн саккизта туғруқ мажмуаси билан алоқа ўрнатилади.
Бу орқали марказ хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтиради.
© Пресс-служба президента УзбекистанаҚаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
В городе Карши построен Центр здоровья матери и ребенка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази қурилди
Никоҳланувчилар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларни молекуляр тиббий-генетик текширувлардан ўтказади. Ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0