Ўзбекистонлик талабаларга Венгрияда ўқиш учун таълим грантлари ажратилиши мумкин

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон ва Венгрия байроқлари
Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Кароли Гаспар университетида ташкил этилиши режалаштирилган Марказий Осиё тадқиқотлари марказига ўзбекистонлик талабаларни жалб қилиниши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик талабаларга Венгрияда таълим олишлари учун таълим грантлари ажратилиши мумкин. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Венгриянинг Кароли Гаспар университети ректори Лазло Трочани ва Венгрия элчиси Жозеф Рожа билан учрашди.
Унда Кароли Гаспар университетида ташкил этилиши режалаштирилган Марказий Осиё тадқиқотлари марказига ўзбекистонлик талабаларни жалб қилиш таклифи билдирилди.
“Талабалар халқаро муносабатлар ва сиёсатшунослик йўналишларида таҳсил олишлари мумкин. Бунинг учун Венгрия ҳукуматининг “Stipendium Hungaricum” дастури доирасида таълим грантларини ажратиш мумкинлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, марказда бир қаторда илмий тадқиқотлар ҳам йўлга қўйилади.

“Бу турдаги марказ Европанинг бошқа давлатларида йўқ. Марказда ўқиш жараёнини бошлаш 2024/2025 ўқув йилидан режалаштирилган”, — дея қўшимча қилинган хабарда.

Қайд этилишича, энергетика ҳуқуқи бўйича Карои Гашпар университетида янги таълим дастури йўлга қўйилган бўлиб, у хорижлик талабалар учун ҳам очиқ. Ўқиш учун ўзбекистонлик талабалар ҳужжат топширишлари мумкин.
Университетда Ўзбекистон маданияти, тили, адабиёти ва тарихини намойиш қилувчи “Ўзбекистон бурчаги”ни ташкил қилиш таклифини билдирди. Таклиф ректор томонидан қўллаб-қувватланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг учинчи форумини кейинги йил Ўзбекистонда ўтказиш таклифи билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0