https://sputniknews.uz/20231025/ozbekiston-delegatsiyasi-paraosiyo-oyinlarida-yana-qator-medallarga-ega-chiqdi-40308279.html
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларида яна қатор медалларга эга чиқди
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларида яна қатор медалларга эга чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси яна бир қатор медаллар қўлга киритди.
2023-10-25T11:06+0500
2023-10-25T11:06+0500
2023-10-25T12:55+0500
спорт
параосиё ўйинлари
ўзбекистон
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/15/40188654_0:144:1200:819_1920x0_80_0_0_f8a00832f519e3a86c7825215010b7c4.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган IV Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир қатор медаллар қўлга киритди.Пара-енгил атлетика Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Моҳигул Ҳамдамова Ўзбекистон делегациясига яна бир медаль тақдим қилди. Ф54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида Моҳигул 9.31 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади.Шунингдек, пара-енгил атлетиканинг Т13 классида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дониёр Аҳмедов 6.88 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.Пара-пауэрлифтингЭркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов 204 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди.Пара-пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида кечган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ҳам Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли ўтди. Унда иштирок этган Муслима Нуриддинова 107 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.Пара-дзюдоЎзбекистон терма жамоаси аъзоси Муниса Мадримова кумуш медалга сазовор бўлди. Спортчи Ж2 классида -70 кг вазн тоифасидаги ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.Шунингдек, аёллар ўртасида Ж1 классида +70 кг вазн тоифасида иштирок этган Феруза Эргашева ҳам кумуш медални қўлга киритди.Пара-велоспортПара-велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган Ғолиббек Мирзаёров маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.Шунингдек, эркаклар ўртасида С4-5 классида таъқиб пойгаси дастурида иштирок этган Азимбек Абдуллаев бронза медалига сазовор бўлди. Спортчи 3000 метрга кечган пойгада учинчи натижани қайд этди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/15/40188654_0:133:1005:887_1920x0_80_0_0_2085373dc553a411bf0f3a15f53454bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон делегацияси параосиё ўйинларида яна қатор медалларга эга чиқди
ўзбекистон делегацияси параосиё ўйинларида яна қатор медалларга эга чиқди
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларида яна қатор медалларга эга чиқди
11:06 25.10.2023 (янгиланди: 12:55 25.10.2023) Ўзбекистон делегацияси яна бир қатор медаллар қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган IV Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир қатор медаллар
қўлга киритди. Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Моҳигул Ҳамдамова Ўзбекистон делегациясига яна бир медаль тақдим қилди. Ф54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида Моҳигул 9.31 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, пара-енгил атлетиканинг Т13 классида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дониёр Аҳмедов 6.88 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов 204 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Пара-пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида кечган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ҳам Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли ўтди. Унда иштирок этган Муслима Нуриддинова 107 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муниса Мадримова кумуш медалга сазовор бўлди. Спортчи Ж2 классида -70 кг вазн тоифасидаги ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Шунингдек, аёллар ўртасида Ж1 классида +70 кг вазн тоифасида иштирок этган Феруза Эргашева ҳам кумуш медални қўлга киритди.
Пара-велоспортнинг трек пойгаларида иштирок этган Ғолиббек Мирзаёров маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, эркаклар ўртасида С4-5 классида таъқиб пойгаси дастурида иштирок этган Азимбек Абдуллаев бронза медалига сазовор бўлди. Спортчи 3000 метрга кечган пойгада учинчи натижани қайд этди.