https://sputniknews.uz/20231025/moskvada-ozbekiston-yoshlari-ishtirokida-xalqlar-dostligi-forumi-bolib-otdi-foto-40343719.html
Москвада Ўзбекистон ёшлари иштирокида “Халқлар дўстлиги” форуми бўлиб ўтди — фото
Москвада Ўзбекистон ёшлари иштирокида “Халқлар дўстлиги” форуми бўлиб ўтди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Тадбирда маърузачилар чиқишлари, миллий маданиятлар кўргазмаси, миллий таомлар дегустацияси ва концерт намойиш этилди. 25.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-25T21:53+0500
2023-10-25T21:53+0500
2023-10-26T11:46+0500
россия
москва
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/19/40313002_0:131:3072:1859_1920x0_80_0_0_dbc5e9329b341fd6228c6ae7b0ef06a1.jpg
ТОШКEНТ, 25 окт – Sputnik. Москва давлат лингвистика университетида (МГЛУ) “Халқлар дўстлиги” III Халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтди. Тадбир МГЛУ ва Россиядаги Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан ташкил этилди.Форумда Россия ТИВ Ёш дипломатлар кенгаши раҳбари Константин Колпаков, Россия Халқлар палатаси директори маслаҳатчиси Меҳрибон Содиқова, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон дипломатик ваколатхоналари ходимлари, ёшлар ташкилотлари аъзолари ва Марказий Осиё мамлакатлари миллий диаспоралари иштирок этди.Форум доирасида ялпи мажлис, шунингдек, “Оммавий дипломатия/ёш тадбиркорлар” муҳокамаси бўлиб ўтди. Бундан ташқари, тадбир меҳмонлари учун анъанавий Осиё таомларидан татиб кўриш, турли мамлакатлар миллий маданиятлари кўргазмаси, маҳорат сабоқлари ва концерт дастури намойиш этилди.
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2023
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
     https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/19/40313002_182:0:2913:2048_1920x0_80_0_0_ab8d0083f12dadc18b2b56f653a96eaa.jpgSputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    россия, москва, ёшлар
Москвада Ўзбекистон ёшлари иштирокида “Халқлар дўстлиги” форуми бўлиб ўтди — фото
21:53 25.10.2023  (янгиланди: 11:46 26.10.2023) Тадбирда маърузачилар чиқишлари, миллий маданиятлар кўргазмаси, миллий таомлар дегустацияси ва концерт намойиш этилди.
ТОШКEНТ, 25 окт – Sputnik. Москва давлат лингвистика университетида (МГЛУ) “Халқлар дўстлиги” III Халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтди. Тадбир МГЛУ ва Россиядаги Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан ташкил этилди.
“Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад Марказий Осиё ва Россия Федерацияси ёшлар ташкилотлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш. Бундай йирик форумларни тез-тез ташкил этиб турсак, ўйлайманки, биз янада яқинлашиб, биродарлик алоқаларини давом эттирамиз. Барчамиз яхши биламизки, ҳозир ҳамма нарса дунёда кескин ўзгармоқда ва мен барча давлатлар бир-бирини қўллаб-қувватлашини ва ҳурмат қилишини истардим”, - деди ассоциациянинг Москва ва Москва вилоятидаги бош координатори Давлатжон Тожибоев Sputnik мухбирига.
Форумда Россия ТИВ Ёш дипломатлар кенгаши раҳбари Константин Колпаков, Россия Халқлар палатаси директори маслаҳатчиси Меҳрибон Содиқова, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон дипломатик ваколатхоналари ходимлари, ёшлар ташкилотлари аъзолари ва Марказий Осиё мамлакатлари миллий диаспоралари иштирок этди.
Форум доирасида ялпи мажлис, шунингдек, “Оммавий дипломатия/ёш тадбиркорлар” муҳокамаси бўлиб ўтди. Бундан ташқари, тадбир меҳмонлари учун анъанавий Осиё таомларидан татиб кўриш, турли мамлакатлар миллий маданиятлари кўргазмаси, маҳорат сабоқлари ва концерт дастури намойиш этилди.