https://sputniknews.uz/20231025/mirziyoev-ichki-ishlar-organlari-xodimlar-faxriylar-tabrik-40299491.html
Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларни табриклади
Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларни табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар органлари тизимда бюрократия ва фуқароларни сарсон қилиш ҳолатлари бартараф этилади.
2023-10-25T08:04+0500
2023-10-25T08:04+0500
2023-10-25T11:20+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
иив
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34094483_128:0:1240:625_1920x0_80_0_0_39cdd8d774d0816e4031b0e59b87d8f8.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ички ишлар органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларга йўллаган табригида маълум қилинди. Таъкидланишича, 350 дан зиёд маҳаллада ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилди, 9,5 мингга яқин маҳаллада профилактика инспекторлари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида “маҳалла еттилиги” тизими ташкил этилди. Ҳар бир фаолият йўналиши бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва жамоатчилик томонидан мониторинг қилиб бориш амалиётини “маҳалла – туман – вилоят – республика” тамойили асосида ташкил этиш чоралари кўрилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34094483_218:0:1178:720_1920x0_80_0_0_5baa9705248323ae23b38e799af79a7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари фахрийлар табрик
мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари фахрийлар табрик
Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларни табриклади
08:04 25.10.2023 (янгиланди: 11:20 25.10.2023) Ички ишлар органлари тизимда бюрократия ва фуқароларни сарсон қилиш ҳолатлари бартараф этилади.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ички ишлар органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларга йўллаган табригида
маълум қилинди. "Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ушбу қувончли айёмда сизларнинг ўз зиммангиздаги ғоят муҳим вазифаларни масъулият билан адо этиб келаётганингизни алоҳида таъкидлашни истардим", — дея қайд этди президент.
Таъкидланишича, 350 дан зиёд маҳаллада ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилди, 9,5 мингга яқин маҳаллада профилактика инспекторлари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида “маҳалла еттилиги” тизими ташкил этилди.
"Ички ишлар органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга ўтказилиб, тизимда бюрократия ва фуқароларни сарсон қилиш ҳолатлари бартараф этилади", — дейилади табрик матнида.
Ҳар бир фаолият йўналиши бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва жамоатчилик томонидан мониторинг қилиб бориш амалиётини “маҳалла – туман – вилоят – республика” тамойили асосида ташкил этиш чоралари кўрилади.