Маск АҚШ сиёсати туфайли инсоният Учинчи жаҳон уруши сари бораётганини айтди

© AFP 2023 / Jim Watson Илон Маск
 Илон Маск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Америкалик тадбиркорнинг фикрича, Вашингтон танлаган сиёсий йўналиш Россия ва Эронни Хитой билан иттифоқ тузишга мажбурламоқда.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Инсоният АҚШ ҳукумати томонидан олиб борилаётган сиёсат туфайли Учинчи жаҳон уруши сари қараб бормоқда. Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск шундай фикр билдирди.
“Мен ўйлайманки, биз ўзимизга ҳисоб бермаган ҳолда бир аҳмоқона қатор ортидан бошқасини қабул қилиб, Учинчи жаҳон уруши сари қараб кетяпмиз”, - деди Маск X ижтимоий тармоғидаги аудиоконференция чоғида.
Унинг фикрича, Вашингтон танлаган сиёсий йўналиш Россия ва Эронни Хитой билан иттифоқ тузишга мажбурламоқда. Улар биргаликда эса Ғарбга нисбатан муносиб қарши туришлари мумкин.
Бу икки томон манфаатлари тўқнашган тақдирда АҚШ бошчилигидаги коалиция жанговар ҳаракатларда унинг ғалабасини таъминлаши мумкин бўлган саноат қудратида яққол устунликка эга бўлмаслиги мумкин “кенг кўламли курашни” кутиш мумкин.
“Россиянинг хом ашёси, Хитойнинг эса саноат салоҳияти бор. Ростини айтганда, уруш нуқтаи назаридан идеал уйғунлик”, - деди Маск ва АҚШ ҳукумати қарама-қаршилик сиёсатидан воз кечишга чақирди.
“Бу ақлсизлик, ва мен ўйлайманки, бу цивилизация учун улкан хатарга олиб келади. <...> Биз Учинчи жаҳон урушидан ҳеч қачон ўзимизга кела олмаслигимиз инкор қилинмайди. Ўйлайманки, ҳозир унинг хавф-хатари тез суръатда ошиб бормоқда”, - дея хулоса қилди тадбиркор.
Пресс-подход Д. Трампа перед отлетом в Детройт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Трамп яна бир бор “Учинчи жаҳон уруши”га ишора қилди
Янгиликлар лентаси
0