https://sputniknews.uz/20231025/kibermakon-jinoyatlar-javobgarlik-40309557.html
Кибермакондаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
Кибермакондаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Кейинги пайтларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда бир қатор шахсларнинг мобил қурилмаларини ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларини зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб, пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари рўй бермоқда.Кибермаконда шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини махсус дастурлар ёрдамида сохталаштириш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
2023-10-25T11:35+0500
2023-10-25T11:35+0500
2023-10-25T16:05+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
интернет
жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/12/34028495_0:0:1350:759_1920x0_80_0_0_95567da4a5171021c698351d7f7830f2.png
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда кибермакондаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлисида Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.Қайд этилишича, кейинги пайтларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда бир қатор шахсларнинг мобил қурилмаларини ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларини зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб, пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари рўй бермоқда.Кибермаконда шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини махсус дастурлар ёрдамида сохталаштириш ҳолатлари ҳам учраб турибди.Содир этилган бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.Шу билан бирга, крипто-активларни ноқонуний айланмаси, хусусан ноқонуний майнинг фаолияти учун жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/12/34028495_71:0:1271:900_1920x0_80_0_0_5fbac10ac43b1fc42835610e5c416c91.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дипфейк жавобгарлик ўзбекистон
дипфейк жавобгарлик ўзбекистон
Кибермакондаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:35 25.10.2023 (янгиланди: 16:05 25.10.2023) шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини махсус дастурлар ёрдамида сохталаштириш учун жавобгарлик кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда кибермакондаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
хабар берди. Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлисида Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, кейинги пайтларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда бир қатор шахсларнинг мобил қурилмаларини ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларини зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб, пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари рўй бермоқда.
Кибермаконда шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини махсус дастурлар ёрдамида сохталаштириш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Содир этилган бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шу билан бирга, крипто-активларни ноқонуний айланмаси, хусусан ноқонуний майнинг фаолияти учун жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.