Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Биз Фаластин учун кафил бўлишга тайёрмиз — Эрдоған

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Реджеп Тайип Эрдоған. Архив сурат
Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдоған. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Эрдўған Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни қайтаришни бошлаш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Туркия ўзининг сиёсий ва ҳарбий мавқеи туфайли Фаластин учун кафил бўлиши мумкин, деди Режеп Таййип Эрдоған Туркия парламентидаги чиқишида.

“Биз ўзимизнинг гуманитар, сиёсий ва ҳарбий мавқеимиз туфайли Фаластин томони учун кафил бўлишга тайёрмиз”, — деди Эрдоған Туркия парламентида сўзлаган нутқида.

Шунингдек, Туркия президенти можаронинг иккала томони ҳам "бармоқларни тепкидан олиб" тинчлик музокараларига тайёрланик кераклигини таъкидлади.

"Биз минтақадаги барча иштирокчилар иштирок этадиган халқаро Фаластин-Исроил тинчлик конференциясини ташкил этишни таклиф қиламиз", — деди Эрдоған.

Қолаверса, Туркия етакчиси Исроилга режалаштирилган ташрифини бекор қилганини маълум қилди.

“Исроилга ташриф дастурим бор эди, уни бекор қилдим, ташриф бўлмайди”, - деди Эрдоған.

Туркия президенти нутқидан бошқа асосий фикрлар:

Эрдоған барча мамлакатларни “соғлом ақл ва виждон билан” Нетаняху ҳукуматига яҳудий давлатининг Ғазо секторидаги ҳаракатларини тўхтатиш учун босим ўтказишга чақирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг Хавфсизлик Кенгаши ислоҳ қилиниши ва янада инклюзив бўлиши керак.
Туркия Исроил томонидан ўққа тутилаётган Ғазо секторига гуманитар ёрдам жўнатишда давом этиш ниятида, "Рафаҳ" чегара пункти очилиши керак.
Қўшма Штатлар Исроил билан биргаликда ютқазади, чунки улар адолат ўрнатилишига қарши, ҳужумларни оқлаш эса Ғарбнинг қонли тарихидан қолган.
Анқара Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатини террорчи ташкилот эмас, балки “озодлик гуруҳи” деб билади.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилга оммавий ракета ҳужуми уюштирди ва чегара олди ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторини ракета ва самолётлар ёрдамида бомбардимон қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини тўлиқ блокадасини эълон қилди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди.
Бўлиб ўтган воқеалар оқибатида Ғазо секторида қурбонлар сони 5 мингдан ошди, 15 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Шундан 1,3 мингдан ортиқ одам Исроилдан, қолганлар Фаластин томонида. Қурбонлар орасида юзлаб болалар бор. Шунингдек, 200 нафарга яқин исроиллик ХАМАС қўлида асирда бўлиши мумкин.
Россия президенти Владимир Путин Исроил-Фаластин муаммосини фақат бир йўл билан — БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги қарорига асосан мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали ҳал этилиши мумкинлигини маълум қилган. Бугунги кунда фақат Исроил давлати яратилган. Фаластин ҳудудлари тўлиқ озод қилинмаган.
Янгиликлар лентаси
0