"Катта муаммо". АҚШ Россия қуролларидан даҳшатга тушди

© AFP 2023 / DELIL SOULEIMANАҚШ ҳарбий хизматчилари
АҚШ ҳарбий хизматчилари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Weapons and Strategy: Россия ва Хитой ракеталари АҚШнинг янги радарларига таҳдид солмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Қўшма Штатлар Россия ва Хитойнинг узоқ масофали қанотли ракеталарини эрта аниқлаш учун уфқдан ташқари радар тизимларини қуришни режалаштирмоқда, аммо уларни қандай уриб туширишни билмайди. Бу ҳақда Йорктаун институтининг Хавфсизлик сиёсати маркази катта илмий ходими Стивен Брайен Weapons and Strategy порталида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Қўшма Штатлар камида 20 йил ичида биринчи марта тўртта уфқдан ташқари радар тизимини қуриш ва ўрнатишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Канада шимоли-ғарбий минтақаси учун иккита қўшимча тизим сотиб олишни режалаштирмоқда”, — деб ёзади у.
Унинг қўшимча қилишича, олинган олтита тизим Россия ва Хитойнинг узоқ масофали қанотли ракеталарини эрта аниқлаш ва кузатиш қобилиятини таъминлаш учун мўлжалланган. Ваҳоланки Қўшма Штатлар уларни қандай уриб тушириш бўйича ҳали аниқ режага эга эмас.
Янгиликлар лентаси
0