https://sputniknews.uz/20231024/xanchjou-2022-ozbekiston-delegatsiyasi-paraosiyo-oyinlarida-qanday-ishtirok-etmoqda-40287247.html
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларида қандай иштирок этмоқда
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларида қандай иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
IV Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар қўлга киритишда давом этмоқда.
2023-10-24T18:01+0500
2023-10-24T18:01+0500
2023-10-24T18:01+0500
спорт
ўзбекистон
параосиё ўйинлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/15/40188633_0:112:1200:787_1920x0_80_0_0_93c5b477db425b73d307805aae831890.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган IV Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар қўлга киритишда давом этмоқда.Пара-енгил атлетикаПара-енгил атлетиканинг узунликка сакраш дастурида Т12 классидаги баҳсларда иштирок этган Дониёр Салиев 7.28 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.Аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича Ф46 тоифасида кечган беллашувларда Шаҳина Йигиталиева олтин медални қўлга киритди. Аҳамиятлиси, 15 ёшли Йигиталиевага чемпионликни тақдим қилган 40.90 метр натижа ушбу йўналишда Параосиё ўйинларининг янги рекорди сифатида қайд этилди.Пара-таэквондоПара-таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қудрат Ҳайдаров бронза медалини қўлга киритди. Эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчи учинчи ўрин учун беллашувда Жанубий Корея спортчисини 36:22 ҳисобида мағлубиятга учратди.Пара-таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Алиқулов ҳам ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди. -70 кг вазн тоифасида жанг қилган спортчи бронза медали учун беллашувда мўғулистонлик рақиби устидан ишончли ғалабага эришиб, учинчи ўринни эгаллади.Пара-дзюдоПара-дзюдо бўйича аёллар ўртасида Ж2 классида -57 кг вазн тоифасида курашган Кумуш Хўжаева бронза медалига эга чиқди. Хўжаева учинчи ўрин учун баҳсда дзюдо ватани ҳисобланган Япония вакиласидан 10:0 ҳисобида устун келди.Параосиё ўйинларида -73 кг вазн тоифасидаги пара-дзюдо баҳсларида қатнашган Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари Феруз Саидов ҳамда Учқун Қуронбоев ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Якунда финалгача етиб борган Саидов кумуш, Қуронбоев эса бронза медали эгасига айланди.Пара-сузишЭркаклар ўртасида С13 тоифасида 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича кечган баҳсда Дмитрий Хорлин олтин, Фирдавсбек Мусабеков эса бронза медалига сазовор бўлди.Фирдавсбек Мусабеков, шунингдек, С13 классида 100 метрга брасс усулда сузиш беллашувларида 1:08:36 дақиқа натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/15/40188633_2:0:1199:898_1920x0_80_0_0_9cdf6dcc6f912bdb2121a6366b39d1e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022 ўзбекистон делегацияси
ханчжоу-2022 ўзбекистон делегацияси
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларида қандай иштирок этмоқда
IV Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар қўлга киритишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган IV Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар қўлга киритишда
давом этмоқда. Пара-енгил атлетиканинг узунликка сакраш дастурида Т12 классидаги баҳсларда иштирок этган Дониёр Салиев 7.28 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича Ф46 тоифасида кечган беллашувларда Шаҳина Йигиталиева олтин медални қўлга киритди. Аҳамиятлиси, 15 ёшли Йигиталиевага чемпионликни тақдим қилган 40.90 метр натижа ушбу йўналишда Параосиё ўйинларининг янги рекорди сифатида қайд этилди.
Пара-таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қудрат Ҳайдаров бронза медалини қўлга киритди. Эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчи учинчи ўрин учун беллашувда Жанубий Корея спортчисини 36:22 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Пара-таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Алиқулов ҳам ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди. -70 кг вазн тоифасида жанг қилган спортчи бронза медали учун беллашувда мўғулистонлик рақиби устидан ишончли ғалабага эришиб, учинчи ўринни эгаллади.
Пара-дзюдо бўйича аёллар ўртасида Ж2 классида -57 кг вазн тоифасида курашган Кумуш Хўжаева бронза медалига эга чиқди. Хўжаева учинчи ўрин учун баҳсда дзюдо ватани ҳисобланган Япония вакиласидан 10:0 ҳисобида устун келди.
Параосиё ўйинларида -73 кг вазн тоифасидаги пара-дзюдо баҳсларида қатнашган Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари Феруз Саидов ҳамда Учқун Қуронбоев ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Якунда финалгача етиб борган Саидов кумуш, Қуронбоев эса бронза медали эгасига айланди.
Эркаклар ўртасида С13 тоифасида 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича кечган баҳсда Дмитрий Хорлин олтин, Фирдавсбек Мусабеков эса бронза медалига сазовор бўлди.
Фирдавсбек Мусабеков, шунингдек, С13 классида 100 метрга брасс усулда сузиш беллашувларида 1:08:36 дақиқа натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.