https://sputniknews.uz/20231024/ukraina-qkda-snaryadlar-etishmasligi-korruptsiya-bilan-bogliq-40281165.html
Украинада снарядлар етишмаслиги коррупция билан боғлиқ — манба
Украинада снарядлар етишмаслиги коррупция билан боғлиқ — манба
Sputnik Ўзбекистон
Манбанинг сўзларига кўра, ҳарбий маҳсулотлар қора бозорга кириб, жиноий ва радикал гуруҳлар қўлига тушмоқда.
2023-10-24T17:16+0500
2023-10-24T17:16+0500
2023-10-24T17:16+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
дунё янгиликлари
украина
россия
қурол-яроғ
коррупция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37329068_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_8e19bc5ad36a60eb1ce42096b5831cd2.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Киевдаги ўқ-дорилар етишмовчилиги Украинадаги коррупциянинг ҳаддан ташқари юқори даражаси билан боғлиқ, деди РИА Новости агентлигига Москвадаги манба.Унинг сўзларига кўра, ҳарбий маҳсулотлар қора бозорга кириб, жиноий ва радикал гуруҳлар қўлига тушиб, бошқа минтақаларда юзага чиқади, бу эса хавфсизлик ҳолатига таъсир қилади.Украина бош вазири Денис Шмигаль "Financial Times" газетасига яқинда берган интервьюсида айтишича, Киевда ўқ-дорилар тақчиллиги кузатилмоқда. У бутун дунёда снарядлар тугаб қолгани, Украина томони эса ўзиникини ишлаб чиқаришни бошлаши зарурлигидан шикоят қилди.Истеъфодаги ЛХР подполковниги Андрей Марочконинг РИА Новостига маълум қилишича, Украина ҳарбийлари 2023 йилда чиқарилган Америка ўқ-дориларидан Красний Лиман йўналишида фойдаланишни бошлаган. Унинг таъкидлашича, аввалроқ фронтнинг ушбу қисмида Украина Қуролли кучлари 2019-2021 йилларда ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37329068_136:0:2867:2048_1920x0_80_0_0_1c4c497ef4d39c90cd7e77bd6a4ef7bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина қк снарядлар
Украинада снарядлар етишмаслиги коррупция билан боғлиқ — манба
Манбанинг сўзларига кўра, ҳарбий маҳсулотлар қора бозорга кириб, жиноий ва радикал гуруҳлар қўлига тушмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Киевдаги ўқ-дорилар етишмовчилиги Украинадаги коррупциянинг ҳаддан ташқари юқори даражаси билан боғлиқ,
деди РИА Новости агентлигига Москвадаги манба.
“Украина Қуролли кучлари ўртасида ўқ-дорилар ва қурол-яроғ тақчиллиги нафақат фаол жанговар ҳаракатлар, балки Украинадаги коррупциянинг ҳаддан ташқари даражаси ва Ғарб қуролларидан фойдаланиш устидан назорат йўқлиги билан ҳам боғлиқ”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий маҳсулотлар қора бозорга кириб, жиноий ва радикал гуруҳлар қўлига тушиб, бошқа минтақаларда юзага чиқади, бу эса хавфсизлик ҳолатига таъсир қилади.
Украина бош вазири Денис Шмигаль "Financial Times" газетасига яқинда берган интервьюсида айтишича, Киевда ўқ-дорилар тақчиллиги кузатилмоқда. У бутун дунёда снарядлар тугаб қолгани, Украина томони эса ўзиникини ишлаб чиқаришни бошлаши зарурлигидан шикоят қилди.
Истеъфодаги ЛХР подполковниги Андрей Марочконинг РИА Новостига маълум қилишича, Украина ҳарбийлари 2023 йилда чиқарилган Америка ўқ-дориларидан Красний Лиман йўналишида фойдаланишни бошлаган. Унинг таъкидлашича, аввалроқ фронтнинг ушбу қисмида Украина Қуролли кучлари 2019-2021 йилларда ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланган.